Нега бошқалар ақлига эргашмаслик керак?

Тахминан 22-26 ёшимгача бошқаларнинг фикридан осон таъсирланардим. Айниқса, у бирор соҳада муваффақиятга эришган олим, жамоат арбоби, тадбиркор, умуман, нуфузли бир шахс бўлса. Бир нимани билса керакки шундай деяпти дердим. Яъни унинг муваффақияти фикрининг тўғрилигини қувватлайдигандек эди гўё. Ақлли одамлар турлича бўлиши, ўша муваффақиятга эришганларнинг ҳар бири айни бир мавзуда қарама‑қарши фикр айтишини билардим, аммо барибир уларнинг гапларига жиддий қарардим. Бу ҳолат ўзимнинг ҳам ғашимга тегарди. Феълимда қандайдир саркашлик бор эди.

Дарвин куни

Бугун (12 феврал) ўрнак олса арзийдиган, ҳам олим, ҳам бир инсон сифатида юксак савия ва ахлоқ эгаси Чарльз Дарвиннинг таваллуд куни. Кўплаб олимлар ва файласуфлар ҳаёти ва ишлари ҳақида бир мунча ўқиганман. Ана шу одамда меҳнаткашлик, сабр, камтарлик ва мардликни кўрганман. Ҳар бир сўзни ўрнида қўллаган у. Ўз назарияси камчиликларини ҳам, унинг қандай ҳолатда тўла …

Continue reading Дарвин куни