Менекейга мактуб

Ҳаёт бўлмаслик қўрқинч бир нарса эмаслигини чуқур англаган инсон тириклигида ҳеч нарсадан қўрқмайди. Ўлим етган чоғдаги оғриқдан қўрқувга тушган эмас, балки бутун ҳаётига ўлим қўрқуви соя солган одам ахмоқдир. Борлигида бизни ташвишга сола олмайдиган нарса ўйлаганимизда бехуда азоб беради. Демак, энг мудҳиш ҳодиса саналмиш ўлим аслида биз учун ҳеч нарсадир. Зеро биз тирик эканмиз у йўқдир, у бор экан биз йўқмиз.