Ахлоқ эволюция маҳсули

Диндорлар ахлоқий нормалар ваҳий орқали инсонларга ўргатилган, демак ахлоқнинг асоси ваҳийдир, дейдилар. Тўда бўлиб яшовчи ҳайвонларга эътибор берайлик. Улар шунчаки тартибга солинмаган жамоалар эмас. Бу тўдаларда аниқ қоидалар ишлайди. Уларнинг баъзилари матриархат (гиеналар, боноболар) бошқалари патриархат (шерлар, гориллалар) тузумида яшайди. Баъзи турлар моногам (аксар қушлар, гиббон), баъзилари полигам (денгиз фили, орангутан) оила бўлади. Уларга ҳеч …

Continue reading Ахлоқ эволюция маҳсули

Advertisements

“Қуръон илмлари”ни ўқиб

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг бу китобини қўлимга олиб ўқий бошлаганимда тўғриси ундан Қуръон ҳақидаги билимларимни янада бойитишни кўзлаган эдим. Бироқ китобнинг ўртасига келганимда муаллифнинг баъзи мулоҳазаларига нисбатан менда эътирозлар туғила бошлади. Бу эътирозлар асосан айрим тафсилотларнинг чалкашлиги, мулоҳазалардаги қарама-қаршилик юзасидан эди. Улардан баъзиларини қоралаб қўйган эканман. Ўқувчилар билан бўлишиш истадим. 1. “Қуръонни Муҳаммад алайҳиссаломнинг …

Continue reading “Қуръон илмлари”ни ўқиб

Заруриятдаги тасодиф

Қадим тарих пайғамбару авлиёларга бой эди. Улар мўъжизаю кароматлар кўрсатар, кишилар ақлини лол қилиб, ўз ортидан эргаштирарди. Ҳа, у даврларда ғайритабиий ҳодисалар бисёр, улар асосида яратилган мифларнинг эса сон-саноғи йўқ эди. Нега бугун ўша мўъжизалар камроқ содир бўлмоқда? Бунинг сабаби субъективми ёки объектив? Мўъжизавий (ғайритабиий, инсон ақли изоҳлаб беришга ожиз) ҳодисалар ҳақида турли соҳалар (дин, …

Continue reading Заруриятдаги тасодиф

Ахлоқийлик меҳвари

Жамиятнинг ахлоқий-маънавий ҳолати унинг диндорлик даражасига боғлиқми? Кишиларнинг диний ақидаларга эътиқод қилиши улар хулқ-атворига қанчалик ижобий таъсир ўтказади? Асрлар мобайнида дин ва ахлоққа бир бутунлик ўлароқ қаралган; содир этилган гуноҳ учун жазо муқаррарлигига бўлган ишонч инсонларни ёмонликдан қайтариши бот-бот таъкидланган. Ҳатто баъзи ашаддий атеистлар ҳам динни жамият ахлоқини назорат қилувчи институт сифатида тан олган. Мустақиллик …

Continue reading Ахлоқийлик меҳвари

Фалсафадан нима наф?

Фалсафа – инсон ақлий фаолиятининг ўзига хос бир тури бўлиб, бундай фаолият орқали ақл ўзини ўзи тафтиш этади, ирода, туйғулар ва майллар ўртасидаги мураккаб ва кўпинча чалкаш, ҳатто зиддиятли муносабатлар устидан назорат қилишга интилади. Хусусан, англаш (познание) билан ишончнинг турли шакллари (дин, ахлоқ, фан, санъат ва ҳ.к.) нақадар ўзаро мувофиқ бўлиши, улар тўғри йўналишда такомиллашиб, …

Continue reading Фалсафадан нима наф?