Тартибсизликдан тартиб изловчилар

Консерватизм, конспирология, ақлли лойиҳа (intelligent design), нумерология. Ҳеч эътибор берганмисиз, улардан бири кимда булса, катта эҳтимол билан иккинчиси ҳам унда бор. Буларни нима бирлаштириб туради? Нега консерваторлар конспирологияга ўч бўлишади, ёки аксинча, конспирологияга ўчлар ичида консерваторлар кўпчиликни ташкил этади?

Консерватор ёки ўнгчи реакцион дунёқарашга эга шахслар жамоавийликка мойил бўлиш билан бир қаторда, жамиятдаги ҳар бир шахснинг истаклари, хулқ-атвори жамоа ёки муайян шахс томонидан анъаналарга садоқат асосида бошқарилиши лозим, акс ҳолда, жамиятда парокандалик бўлади, деб ишонадилар. Яъни алоҳида шахсларнинг мустақил ҳаракати тартибни бузади, тинчликка рахна солади, деб ҳисобланилади.

Конспирологияга муккасидан кетганларга эса жамиятда, дунёда нимаики тартибли тарзда юз бераётган бўлса, демак кимдир буни режалаштиргандек кўринади, тартибли жараён субъектларнинг ўзаро мустақил ҳаракати маҳсули бўлиши мумкин эмас, деган англанмаган ишонч бўлади уларда. Масалан, дунёнинг турли жойларида терактларнинг кўпайиб бориши уларнинг кўзига қандайдир гуруҳнинг режаси бўлиб кўринади. Бошқача айтганда, Париждаги портлаш, 11-сентябрь воқеалари, Трампнинг ғалабаси, Россия самолётининг уриб туширилиши, Брексит ортида битта гуруҳ (дейлик, “300лар қўмитаси” ёки “Иллуминати”) ва ягона, узоқ муддатга мўлжалланган режа тургани даъво қилинади.

“Ақлли лойиҳа” (intelligent design) назарияси тарафдорлари фикрича, табиатда микрозаррадан тортиб, мегаоламларгача нимаики муайян тарзда тартибланган бўлса, демак унинг ортида ақлли нимадир турибди. Алоҳида предметлар ўзаро мустақил тарзда тартибланиши, мураккаб структуралар ҳосил қилиши мумкин эмас.

Консерваторлар алоҳида мустақил шахсларнинг, конспирологияпарастлар алоҳида ижтимоий-сиёсий ҳодисаларнинг, “ақлли лойиҳа” тарафдорлари табиатдаги алоҳида предметларнинг ўзаро бир-биридан мустақил тарзда ҳаракат қилиб, муайян тартиб, мантиқий бирлик ҳосил қилишига ишонмайди. Уларнинг ортида мустақил, барчасини назорат қилувчи ақлли, режа тузувчи ким ёки нимадир туриши лозим. Яъни режа бўлмаса, тартиб бўлмайди. (Агент+Режа–Тартиб) Режани эса бир шахс, гуруҳ ёки қандайдир кўринмас куч тузади. Шу сабабли консерваторлар жамиятдаги ҳар бир шахснинг хулқини назорат қилиш тарафдори бўлса, конспирологиячилар дунёдаги барча ўзгаришлар ортида қандайдир маҳфий режа турганини қайта-қайта таъкидлашади. “Ақлли лойиҳа”чилар эса эволюция назариясини айни шу асосда қабул қила олишмайди. Уларга ҳам ҳамма нарса режа маҳсули бўлиб кўринади. (Режадан муайян мақсадга йўналган тартибот кўзланади. Бироқ ҳар қандай тартиб ҳам режанинг маҳсули эмас.)

Демак, юқоридаги уч тафаккур тарзи аслида бир турдаги тафаккур тарзининг уч кўриниши бўлиб, у моҳиятан антропоморфик, ҳар қандай тартиб ортидаги “яширин режа”ни топишга ёки шуни таҳмин қилишга мойилдир. Конспирация назарияларига осон ишонадиганлар одатда табиатан консерватив ёки динга чуқур берилган бўлади. Яъни шу учтасидан бирига мойил бўлганлар одатда қолганларига ҳам мойил бўлади. (Истиснолар ҳам бўлиши мумкин, аммо умумий тенденция шундай.) Анъанавий жамиятларда конспирология жуда тез урчиб кетишини шу билан изоҳлаш мумкин, менимча.

Шу тарзда фикрловчи шахсларнинг ҳокимиятга келиши давлатнинг, уларнинг кўпайиши эса жамиятнинг тоталитаризмга томон ривожланишига сабаб бўлади. Чунки улар ҳар бир шахснинг ўзига хос бўлишини, турфа хилликни тинчлик, тартибга таҳдид деб биладилар. Уларнинг ақли турли ва ўзаро боғланмаган объектлар бир орага келиб, аввалдан белгиланмаган режасиз тартибли бирлик ҳосил қила олишини инкор қилади. Бироқ улар бир соҳада жуда устадир. Бу – нумерология. Ўзаро боғланмаган ҳодисаларни бирлаштириб улар ортидаги “режа”ни топа олган одам, табиий, турли рақамларни жамлаб, маъно ҳам чиқариб беради.

Сиз менга нумерологияга қаттиқ қизиқишингизни айтсангиз, мен сизнинг консерватизмга мойиллигингиз, эволюция назариясини инкор қилишингизни, ИШИД Марказий Разведка Агентлиги томонидан бошқарилишига ишонишингизни таҳмин қилишим мумкин.

Advertisements

Izoh qoldirish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s