“МУТЛАҚ АДОЛАТ”

Бир ҳафтадан буён роса чарчатди бу мубҳамликлар. Баъзан Ердаги ҳаётдан узоқлашиб, олис-олисларга кетгиси келади одамнинг. Президент вафоти ҳақидаги хабардан сўнг ўшандай истак яна пайдо бўлиб қолди. Ташқарига чиқаман. Ҳаммаёқ сокин. Ҳеч нарса ўзгармаган, гўё ҳеч нима бўлмаган. Кўкка қарайман. sumtrirЮлдузлар чарақлаб турибди. Ана шундай лаҳзаларда қиладиган одатим эсимга келди. Ичкари кириб юлдузлар ҳаритасини олиб чиқдим-у, “юлдуз овлаш”га тушдим. Сал кечикимман, Сатурн ва Марс аллақачон ботиб кетибди. Тепага қарайман. Устимда “Ёзги учбурчак” ­­– Вега, Алтайр ва Денеб чарақлаб турибди. Булар ичида энг ёрқини ва катта кўринадигани Вега. Энг нурсиз, кичик кўринадигани эса Денеб. Аммо буларнинг ичида энг катта юлдуз ана шу – Денеб.  Радиуси бизнинг қуёшимиз радиусидан нақ 203 марта катта. Агар уни Қуёш ўрнига қўйсангиз, Ер орбитасини ҳам эгаллаб олади. Унинг бир четидан чиққан нур иккинчи ёғига етиб богунча саккиз минутдан ошиқроқ вақт кетади. Агар у футбол майдонидек бўлса, бизнинг Қуёш битта тарвуздек, жонажон сайёрамиз эса мисоли майдароқ нўхатдек бўлиб қолади. Ана шундай супергигант юлдуз ёз тунлари ҳар куни тепамиздан “ўтади”. Биз эса унинг борлигини ҳам сезмаймиз. У биздан ниҳоятда олисда – 2600 ёруғлик йили масофада жойлашган. Сониясига уч юз минг километр, бошқача айтганда, сониясига Ер куррасини тахминан 7.5 марта айланиб чиқа оладиган даражадаги тезликка эришсангиз, унга 2600 йилда етиб борасиз. Ундан таралаётган ва мен ҳозир кўриб турган нур ундан 2600 йил аввал ажралган. Бу вақт ичида инсоният тарихида нималар бўлмаган, кимлар келиб кетмаган! Қарангки, шу нур 2600 йил муқаддам сиёсий мубҳамликдан чарчаб кўчага чиққан мендек бир ожизнинг кўзларига томон ҳаракат бошлаган. Борлигини ҳатто кўпчилик билмайдиган ана шу супергигантнинг қаршисида зарра янглиғ бўлиб қоладиган бир нуқтада биз яшаймиз. Нафақат яшаймиз, балки дунё манимдир деб даъво ҳам қилиб қўямиз. Ўзимиз бир чангдекмиз-у, ғам ташвишимизни оламга тенг кўрамиз.

350px-M31boboШарқроққа қарайман. Андромеда юлдузлар туркуми ястаниб ётибди. Шунинг бир чеккасида дурбинда элас-элас кўзга ташланадиган хира бир чангга кўзим тушади. Йўқ, бу юлдуз эмас, сайёра ҳам, комета ҳам эмас. Бу жонажон Сомонйўли галактикамизнинг энг яқин қўшниси 200 миллиарддан ортиқ юлдузни ўзига жамлаган, кенглиги 200 минг ёруғлик йилидан ортиқроқ ва биздан 2.5 миллион ёруғлик йили узоқликдаги Андромеда галактикаси. Мен унинг 2.5 миллион йил аввалги ҳолатини кўриб турибман. Балки ўша ерда кўкка тикилиб тарган кимлардир бордир. Балки улар ҳам бу борлиқ бизники ва биз учун деб ўйлар.

Биз чексизликлар ичида яшай туриб, ўзимизнинг чекланганлигимизни ҳис этамиз. Алам қилади. Наҳотки ҳеч киммиз? Бизнинг орзу-умидларимиз, ташвишу қувончларимиз шу ютиб юборгудек турган коинот қаърида бир зарра, бир ёниб ўчгулик учқун бўлса! Йўқ, бунга рози бўлолмаймиз. Биз барибир энг ноёб мавжудотмиз. Шунга ишонамиз, шу ишонч бизга куч беради, мағрурроқ, қатъиятлироқ қилади. Буюклигингга инонсанг, демак буюксан. Аммо… Аммо жойига михлаб ташлайдиган далил бўлмаса, ишонмайдиган мен каби шубҳапараст нима қилсин. Таркидунё қилсинми? Ёки ҳаммаси беҳуда дея жонига қасд қилсинми? Дунёни ибтидоий одамдек кичкина тасаввур қилиб юрганимизда бахтлироқ бўлармидик.

Йўқ, мен бошқачароқ нарсани ҳис қилдим. Юракни сиқиб турган ғашлик бирдан ариди. Ўзингнинг арзимаслигингни билсанг, ғам-ташвишлар ҳам арзимасдек туюлиб қоларкан. Энг асосийси миллий, диний ёки умуман сиёсий баҳслар шунчалик аҳамиятсиз, ҳатто кулгили кўрина бошлайди. Минг йиллар аввал ҳам ҳозиргидек ҳақиқат бизда деганлар бўлган. Ана шу “ҳақиқат”лар учун қонлар тўкилган. Лекин Денебдан чиққан нур бизга етиб келгунча ўша “ҳақиқат” ва “адолат” эгалари бўлмиш не-не инсонлар туғилиб, нафақат гўрга кириб кетишга улгурган, аксари унутилиб ҳам кетган. Қабрини қазисангиз бир уюм суяк чиқади. Агар шу ҳам чиқса.

Муҳими биз бормиз, яшаяпмиз, табиатнинг бузиб бўлмас қонунларига бирдек бўйсунамиз. Бу қонунлар бой-камбағал ажратмайди. Миллат, дину ирқингиз унга бир пул. Мутлақ адолат эҳтимол шудир. Ана шу мутлақ адолат қаршисида тиз чўкиб, ўз ожизлигимизни тан олсак олибмизда. Шунга ота гўри қозихонами. Ҳатто юртбошимиз ҳам шу адолатга “лаббай” деб жавоб бердику.

Енгил тортаман, “Раҳмат сенга Денеб” дейман-у, уйга кириб уйқуга ётаман.

Advertisements

Izoh qoldirish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s