Ғайриилм хуружи

Бугунги кунда ақидапарастлик кайфиятидаги диний мутаассиблар кўплаб мамлакатларда мактаб дарсларига ўз ақидаларини фан сифатида киритиш, эволюция назариясини биология дарсларидан чиқариб ташлаш учун курашаяпти. Улар фуқаролар ва ҳукуматларни ишонтириш йўлида турлича усуллардан фойдаланишмоқда.

CreationismДиний фундаменталистарнинг эволюция назариясига қарши кураш усуллари:
1) Ёлғон ахборот тарқатиш. Жумладан:
а) Эволюция назарияси шунчаки бир фараз бўлиб, жонли табиатнинг пайдо бўлиши ҳақидаги бир қанча таълимотлардан бири, холос.
б) Эволюция назарияси етарлича асосланмаган, аксинча, кейинги қилинган кашфиётлар уни инкор қилади. (Улар бу борада “назария” ва “гипотеза” тушунчаси фанда ва кундалик ҳаётда турлича маънода қўлланишидан устамонлик билан фойдаланадилар. Кўраяпсизми, эволюция шунчаки назария, фараз холос каби чалғтувчи риторикадан фойдаланадилар.)
в) Бутун дунё олимлари бу назариянинг асоссизлигини англаб етиб ундан воз кечмоқдалар. (Бунда улар асосан биологияга алоқаси йўқ, фанда иши юришмаган хорижлик олимларнинг номларини келтирадилар. Уларнинг аксари АҚШдаги евангелистларга қарашли фондлар томонидан молияланадиган Discovery Istitute (Discovery Channel ёки Discover журнали билан чалкаштирманг) тадқиқотчиларидир. Диний фундаменталистларнинг мактаб таълимига ўз ақидаларини киритишга уриниши хавотирли тус олгани юзасидан Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясининг резолюцияси. http://assembly.coe.int/main.asp?link=/documents/adoptedtext/ta07/eres1580.htm яна қаранг: http://assembly.coe.int/ASP/Doc/XrefViewHTML.asp?FileID=11751&Language=en; Россия фанлар академияси айни масала юзасидан ўз хавотирини изҳор қилган, қаранг: В защиту науки. Комиссия по борьбе с лженаукой и фальсификацией научых исследований. РАН. М.: Наука, 2006. Стр. 55-58; АҚШ фанлар миллий академиясининг креационизм юзасидан мавқеи, қаранг: http://www.nas.edu/evolution/CreationistPerspective.html; АҚШ Луизиана штати қонун чиқарувчи кенгашига нобел мукофоти соҳиби бўлган 77 олим имзо чеккан биология дарсларига креационизм кириб қолиши фан таълимига жиддий зарар бериши юзасидан хавотири ифодаланган мактуб: http://www.repealcreationism.com/397/nobellaureateletter/; Буюк Британия Фнлар Қироллик Жамияти ҳам бу борада ўз муносабатини билдирган: http://ncse.com/news/2006/04/royal-society-issues-statement-evolution-00917;
г) Эволюция назарияси собиқ СССР давридан қолган, марксистик-атеистик идеологиянинг таянчи бўлган. Ундан воз кечиш вақти келди. (Марксизм ва коммунизмни хушламайдиган Ғарбий Европа мамлакатлари мактабларида эволюция назарияси ўқитилишичи, улар марксизм таъсирида бўлмаган-ку! Ньютон маханикаси ҳам СССР даври мактабларида ўқитилган, ундан ҳам воз кечиш керакми? Ғарбий Европа ва АҚШ аҳолисининг эволюция назариясига муносабати юзасидан қаранг: http://news.nationalgeographic.com/news/bigphotos/21329204.html)

2) Рангли жимжимадор китоблар нашр қилиш (дизайн ҳам оддий одамларни ишонтиришда рол ўйнайди), уларда компьютерда монтаж қилинган, изоҳлари чалкаштириб юборилган (кўпчилик бунга эътибор бермайди, илмийнамо терминнинг ишлатилишининг ўзи кифоя), гўёки эволюция назариясини инкор қиладиган фотосуратлар бериш. (Машҳур мусулмон креационист Аднан Ўктарнинг “Яратилиш Атласи” китобидаги чалкашликлар, қаранг: http://old.richarddawkins.net/articles/2833)

3) Ўз фикрларини асослаш мақсадида йирик, нуфузли олимларнинг айтган сўзлари, ёзган китобларидан контекстдан ситиб олинган ва ўша олимларнинг нуқтаи назарини бузиб кўрсатадиган иқтибосларни келтириш. (Олимларнинг асл нуқтаи назарини бузиб кўрсатадиган креационистлар тез-тез ишлатадиган иқтибослар рўйхати ва уларнинг контекстда аслида қандай маъно англатиши юзасидан қаранг: http://www.talkorigins.org/faqs/quotes/mine/contents.html)

4) Ўқувчиларнинг, оддий одамларнинг ҳиссиётларини жунбушга келтирувчи эҳтиросли сўзлардан фойдаланиш. (Қандай қилиб инсон зоти тубан бир ҳайвондан келиб чиқиши мумкин? Сиз қайсидир бобонгиз маймун бўлганини қабул қила оласизми? ва ҳ.к. Ваҳоланки, илмда ҳар бир турнинг конкрет номидан фойдаланилади. Маймун сўзи кундалик ҳаётда ва жуда кенг маънода истефода этилади. Эволюция назарияси нуқтаи назаридан “маймундан келиб чиқиш” деган сўзнинг ўзи аниқ бир маънони ифодаламайди. Сиз амакингизнинг ўғлининг боласи бўлолмаганингиз каби одам ҳам шимпанзенинг авлоди бўлолмайди.)

5) Эволюция назарияси ирқчилик, ваҳшийлик, терроризм, қулдорликка йўл очади. (“Яшаш учун кураш”, “табиий танланиш” каби ибораларни фанда кундалик ҳаётда ишлатиладиган маъносида тушунилмаслигини эътиборга олмаслик натижасида пайдо бўлган социал дарвинизм каби таълимотларни мисол келтирадилар. Тур ичида пайдо бўлган вариацияларнинг табиий қонунларга мувофиқ шаклда (эътибор беринг кўпчилик ўйлаганидек тасодиф эмас) сараланиши билан одамларнинг ўзлари сунъий тарзда саралашининг фарқига бормаслик қатор тушунмовчиликларга йўл очган. Қолаверса, бу назария пайдо бўлмасдан илгари қулдорлик бўлмаганми, ирқчиликчи? Диний асосда қонунлаштириб қўйилган қулчилик ва ирқчилик ўтмишда бўлмаганми? Эволюционистлар орасида кўпроқ террорчилар учрайдими ёки диний ақидапарастлар?)

Креационистлар илгари сураётган “назария” оддийлиги, кундалик онг, тафаккурга мос келиши билан оммага тушунарли бўлади. Ҳеч ким бирfirst-edition-darwin_on_the_origin_of_species ҳайвон туридан бошқа ҳайвон турига мансуб ҳайвон туғилганини кўрмаган ва амалда бундай бўлиши ҳам мумкин эмас. Эволюция назарияси бундай кескин ўзгаришларни инкор этади. Миллион йиллар давомида элементар, майда ўзгаришлар билан кечадиган эволюция ва уни ҳаракатга келтирувчи механизмларни оддий одамларга тушунтириб бериш осон эмас. Кўча-кўйдаги шунчаки баҳсларда буни очиб бериш деярли имконсиз. Бу борада креационистларнинг устунлиги шундаки, улар яратилиш ҳақидаги жўнгина ривоятни айтиб беришади, вассалом. Бунинг учун биологиядан, илмий назариялар ва методларнинг табиати ҳақида муайян билимга эга бўлиш талаб этилмайди. Фан билан шуғулланиш, уни ўрганишга вақт ажратишни истамайдиган, бошини қотиргиси келмайдиган “интеллектуал дангаса”ларга эса бу айни муддао.
Аксар креационистлар ўзлари танқид қилаётган назарияни етарлича билишмайди, биология ва умуман табиий фанлардан саводи ҳаминқадар. Ўз билимсизликларини диний эътиқод ва ривоятларни рўкач қилиб яширадилар. Жиддий илмий журналлар, китоблар деярли ўқишмайди. (Бунинг охиратга фойдаси йўқ деб ҳисоблашса керак-да!) Кўп тиражли оммавий матбуотда босиладиган, сенсацияталаб журналистларнинг ўқилиши осон мақолаларидан мисоллар келтирадилар. Берадиган баъзи саволлари уларнинг билимсизлигини ошкор қилиб қўяди. (Масалан, одам маймундан пайдо бўлган экан, нега бошқа маймунлар ҳозир ҳам бор, нега улар одамга айланмаган? Нега уларни ҳар қанча уриниб ҳам одам қилиб бўлмайди? Бу каби саволлар эволюцияни чизиқли ривожланиб, мураккаблаштб борувчи жараён сифатида хато тушуниш оқибатидир. Ҳолбуки мураккаблашиш, ривожланиш каби тушунчаларнинг эволюцияга алоқаси йўқ. Эволюция, адаптация примитивлашиш, соддалашишни талаб этса, жараён аксинча бўлиши ҳам мумкин.) Баъзилар ҳеч қайси олим лаборатория шароитида ҳаётни пайдо қила олмаган, демак эволюция назарияси хато дейдилар. Биринчидан, эволюция назарияси турларнинг ўзгариши, биохилмахилликнинг таркиб топиши қонуниятлари ҳақидадир, ҳаётнинг пайдо бўлиши тўғрисида эмас. Иккинчидан, бу гапни айтаётганлар, Опариннинг ўша машҳур тажрибасидан бошқасини билишмайди. Ундан кейин ўтказилган тажрибалардан деярли беҳабар. (Шу гапни айтган бир одамдан нуклеинкислота билан амонокислотанинг фарқини сўраганимда, гапини йўқотиб қўйган эди. Шуни билмаган одам қандай қилиб, ҳаётнинг пайдо бўлиши масаласида ўтказилаётган тажрибаларни тушунар экан?) Айрим креационистлар қайсидир ҳайвон суратини кўрсатиб, “мана миллион йиллар мобайнида ўзгармаган, демак, эволюция назарияси хато”, дейдилар. Биринчидан, турларнинг вақт ўтиши билан ўзгариши бир ҳил маромда, суръатда кечмайди. Бу турнинг қанчалик кенг ареалга тарқалгани, улар яшаётган муҳитдаги ўзгарувчанлик, ўлжалар ва йиртқичларнинг ўзаро нисбати, уларнинг генотипи, авлодлар алмашинувидаги давр ва яна бир талай омилларга боғлиқ. Масалан, бактерия турларидаги ўзгариш, кўп ҳужайрали жонзотларникидан тезроқ кечади. Иккинчидан, эволюция назарияси ўзгаришнинг муқаррарлигини англатмайди, балки мабодо ўзгариш рўй берса, турланиш содир бўлса, у қандай механизмлар асосида бўлишини изоҳлайди. Баъзи турлар “эволюцион босим” юқори бўлмагани сабабли узоқ вақт ўзгаришга учрамайди. (Узоқ вақт 100 миллион йил бўлиши ҳам мумкин.) Биргина мисол. Антибиотикнинг жиддий зарбасига учраган бактерияларга бу босим жуда юқори бўлади. Муайян муддат ўтгач, бактерия генотипи ўзгариб, антибиотикка қаршилиги ортади. Шунинг учун ҳам охирги зарарли бактерия қолмагунича антибиотик қабул қилиш талаб этилади. Акс ҳолда ўша қолган бактериялар яна кўпайиб, қирилиб кетган бактериялардан генетик жиҳатдан фарқли, антибиотикка чидамлилари пайдо бўлади. Энди аввалги антибиотикдан фойда йўқ, бошқасини қабул қилиш ёки янги антибиотикни яратиш лозим. Бу эволюциянинг ҳаётимиз давомида кузатадиганимиз, энг тезлашган кўринишидир. Кўп ҳужайрали жонзотларда, айниқса, сут эмизувчиларда ушбу жараён миллион йиллар мобайнида кечади.
Шундай қилиб, креационистларнинг деярли барча эътирозлари, бир томондан, мазкур назарияни етарлича билмасликлари, иккинчи томондан, диний матнларни сўзма-сўз қабул қилиб, уларга мутаассибларча ишониши маҳсулидир. Агар уларнинг ниятлари холис, ҳақиқатни излаш бўлганида эди, ўзлари рад этаётган назарияни пухта ўрганган, ҳиссиёт ва демогогияга тўла баҳсларни бир четга суриб, астойдил изланган бўлардилар. Қолаверса, Холиқи Олам жонзотларни эволюцион йўл билан яратган бўлиши мумкин эмасми? Агар шундай бўлса, эволюция назарияси Яратган жорий қилган қонуниятлардан бирини изоҳлаб берган бўлади. Мен буни собиқ ашаддий креационист сифатида ёзаяпман.
Эволюция назариясини атеизм билан тенглаштириш мантиқан хатодир. Фандаги ҳеч бир назарияда Худо тилга олинмайди. Бу фан табиатига тўғри келмайди. Масалан, нисбийлик назарияси, квант механикасида ҳам Худо эсланмайди. Ҳодисалар табиий қонуниятлар асосида изоҳланади. Эволюция назарияси ҳам худди шундай. Бундан эволюция тарафдорининг атеистлиги ҳақида хулоса чиқмайди. Киши самимий художўй ва айни дамда дарвинист ҳам бўлиши мумкин. Ақидапараст диндор биргина уруғдан ўсимликни ундириб чиқарган Яратганнинг қудратига тасанно айтади. Художўй эвлюционист эса биргина ҳужайрадан миллионлаб наботот ва ҳайвонот оламини пайдо қилган Холиқ ишидан ҳайратга келади. Энди ўзингиз ўйланг: Қайси бири Худони кўпроқ англаган?

Advertisements

16 thoughts on “Ғайриилм хуружи

  1. Хуршидака Дарвиннинг эволюцион назариясида кўрсатилганидек маймунсимон одамлар бўлганлиги ҳалигача исботлангани йўқ. Тўғри ХIХ асрнинг биринчи яримларидан бошлаб маърифатпарварлик даврида фанларнинг энг олий намунаси ҳисобланган математикадан кейин тараққиёт эстафетасини биология қабул қилган эди. Лекин ўша даврда ҳам Янги ва Маърифатпарварлик даври руҳияти таъсирида математикавий психологияни (руҳшунослик фанини) асослашга умид боғлаган И.Ф. Гербарт (1776-1841) каби файласуфлар ва Г. Т. Фехнер (1801-1887) каби психологлар ҳали бор эди. Лекин, Дарвиннинг “Турларнинг келиб чиқиши” асари пайдо бўлганидан кейин бу режалар пучга чиқди. Шундан буён фан инсон табатини тушунишда ҳеч қандай фалсафий мушоҳадаларга берилмасдан, табиатни, хусусан, инсон табиатини таърифлашга, моҳиятини ёритишга, яъни инсон фалсафасини яратишга уринмасдан фақатгина умумий эволюция назарияси саҳоват қилиб кўрсатган эмпирик материалларни йиғиш билангина хотиржам шуғулланиш мумкин бўлган янги илмий антропологияни шакллантириш ва ривожлантириш йўлидан кетди. Лекин, бу изланишлар натижаси ҳалигача аксарият табиатшунос олимлар томонидан тан олингани йўқ. Тўғри тан олиш керак ғайриилмий қарашлар тобора ривожланиб бормоқда. Ва буни ҳам ўз вақти ва чегараси бор. Чунки глобал миқёсда инсонлар руҳан толиққан. Яъни пессимизм кучайиб бормоқда. Шунинг учун ҳам уларни маънавий-руҳий жиҳатдан қониқтирадиган янги илмий манбани топиш ўз самарасини беради деб ҳисоблайман. Ақидапарастлик кайфиятидаги диний мутаассибларни нима сабабдан кўпайиб бораётганлигини геосиёсий омиллар билан боғлаш ўринли бўларди менимча.

    Like

    1. <> Сиз Дарвиннинг бирорта китобини ўқиб чиққанмисиз? Human Genome Project нинг инсон эвоюциясига доир хулосалари билан танишмисиз? Факт бу факт. Одамларнинг маънавиятини озиқлантирадими йўқми бунинг аҳамияти йўқ. Фан обьектив ҳақиқатга интилиши керак тамом. Мен мақолада келтирган силкаларни очиб яхшилаб ўқиб чиқинг. Аксарият олимлар тан олмаган, исботланмаган қабилидаги гапларингиз асоссиз. Самуэл Уилберфорс олим эмас, Оксфор епископи бўлган. С. Ж. Гулд эволюция назариясининг Америкадаги энг маҳсулдор попуяризаторларидан. Сиз унинг китобларини ўқинг аввал. Контекстдан юлиб олинган иқтибослар одатда олимлар фикрини бузиб кўрсатади. Хоҳласангиз беш олти китобини электрон вариантда юбораман (Инглизчада). Мен мақоладаги бузиб бериладиган иқтибослар рўйҳатига силка берганман. Седжвик ҳам Оуэн ҳам кучли анатом ва геолог бўлишган. Дарвиннинг замондошлари. Лекин улар Дарвинни етарлича тушуниб етмаган. (Эйнштейннинг замондошлари уни тушунмагани каби.) Қўлимда 500дан ортиқ илмий тадқиқот марказларининг сўнгги ўн йилда қилинган баёнот ва хулосалари турибди. Галилейнинг ҳақлигини Черков тан олиши учун 150 йил керак бўлди. Дарвиннинг ҳақлигини тан олиб бўлди. Бироқ эволюция масаласи жуда мураккаб. Одамларнинг ҳиссиётларига тегиб кетади. Шунинг учун яна 100-150 йил керак бўлса, ажабмас. Дилмурод ака, мен СССРдан қолган ёки рус тилига таржима бўлиб бизга етиб келгунча 30 йил ўтиб кетган ёки сенсацияга ўч журналистлар сариқ матбуотда тарқатган маълумотларга суянмайман. Эволюция масаласида диний уламолар, филолог журналистлар, ёки математикларнинг эмас, умрини лабораторияда, табиат қўйнида ўтказган биологлар, палеонтологларнинг гаплари жиддийроқ эътиборга лойиқ. Антиэволюционистлар орасида биологлар жуда оз, бўлса ҳам илмий ҳамжамиятда у қадар нуфузли эмас. Аксарияти ўзини кўз-кўз қиладиган, Аднан Ўктарга ўхшаган шарлатанлар.

      Like

  2. XX-XXI асрда 1 рақамли эволюция назариясининг йирик вакили академик Юрий Петрович Алтухов Дарвин назарияси (хатто неодарвинизм ҳам ноилмий ҳисобланган синтетик эволюция назариясидан бошқа нарса эмаслигини) фақат адаптация доирасида қўллаш мумкинлигини эволюция жараёнида эса у иш бермаслигини асослаб берган.

    Like

    1. Синтетик эволюция назари деган нарса йўқ. 30-60 йилларда Полеонтология, генетика, анатомия, эволюция назариясини бир бутун қарашга айланиши синтезланиши рўй берди. Бу 20 асрда, биология соҳасида рўй берган энг катта ютуқ ҳисобланади. “”фақат адаптация доирасида қўллаш мумкинлигини эволюция жараёнида”” Бу гапингизда маъно йўқ. Табиий танланиш назарияси эволюция механизмларидан бири саналади. Адаптация эса табиий танланишнинг ҳосиласи холос. Табиий танланишни эволюциядан айро ҳолатда тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Сиз Алтуховнинг китобларини ўқиб чиққанмисиз ёки у ҳақда фалон ва фалонлар ёзган гапни айтаяпсизми? Мен китобини ўқимаган олимлардан иқтибос келтиришга қўрқаман. Бу масалага масъулият билан қараш керак. “”XX-XXI асрда 1 рақамли эволюция назариясининг йирик вакили”” Бунақа гапларни камроқ ёзган маъқул. 1 рақамига даъвогарлар жуда кўп.

      Like

  3. Дарвин ўзининг « Назариядаги мураккабликлар» номли китобидаги катта бир бобда назария кўплаб кескин саволлар қаршисида муваффакиятсизликка учраганини эътироф этади. Дарвин бор эътиборини янги илмий кашфиётларга қаратди ва бу кашфиётлар мазкур мураккабликларни ҳал қилишга ёрдам беради, деб умид қилди. Аммо унинг умидларига қарши ўлароқ, илмий топилмалар бу мураккабликларнинг кўламини кенгайтириб юборди. Дарвинизмнинг илм-фан қаршисидаги мағлубияти учта асосий мавзу остида изоҳланиши мумкин:
    1. Бу назария Ерда ҳаёт қандай пайдо бўлганлигини тушунтириб бера олмайди.
    2. Илмий топилмалар шу нарсани кўрсатадики, назария томонидан олға сурилган «эволюцион механизмлар» ҳеч қандай эволюцион кучга эга эмас.
    3. Қазилма ҳайвон қолдиқлари эволюция назарияси ўртага ташлаган ғоянинг бутунлай акси бўлиб чиқди.

    Like

    1. Дарвиннинг «Назариядаги мураккабликлар» деган китоби йўк. “Турларнинг келиб чикиши хакида” китобининг олтинчи нашрида битта шунака (Difficulties of the theory, chapter VI) боб бор. Унда кўплаб саволлар каршисида муваффакиятсизликка учраганини эътироф эътмаган сиз айтгандек, балки тарли эътирозларга бирма бир жавоб кайтарган. Бу Дарвиннинг самимий ва камтар олим бўлганини кўрсатади. Яна бир нарса, хаётнинг пайдо бўлиши масаласи мазкур назария доирасига кирмайди. Бу ньютон механикаси давлат бошкарувини тушунтириб бермайди, демак у инкор килинади дейишдек кулгили гап. Сиз бу изохингиз билан Дарвинни умуман ўкимаганингиз, шунчаки диний эътикодни химоя килиш учун харакат килаётганингизни кўрсатиб кўйдингиз. Сиз аввал мен силка берган материалларни ўкинг. Инглизча бўлса таржимаси кийинмас. Кейин мен зарур бўлсагина силка бераман.

      Like

  4. Аксарият инсонлар ҳар қандай ҳаракат илоҳий муҳаббат туфайли содир бўлишини билмайдилар. Чунки бевосита таъсир этаётган сабаблар уларнинг кўзларини, қалбларини кўр қилиб қўяди. Қалби кўр одамгина чегарадан чиқиб ўзидан каттани беҳурмат қилишга ўтади.
    Ишқсиз киши одам эрмас, англасангиз,
    Бемуҳаббат шайтон қавми, тингласангиз,
    Ишқдин ўзга сўзни агар сўзласангиз,
    Илкингиздан имон, ислом кетти бўлғай
    Хожа Аҳмад Яссавий
    Инсонни лойдан яралганини барча буюклар тан олганлар. (Имом Бухорий, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизий, Имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний, А.Навоий, Б.Машраб, А.Яссавий…)Минг чиранмайлик сиз билан биз уларни олдида ҳеч ким эмасмиз. Инсон организмидаги тўқималарда 26 хил кимёвий элемент мавжуд. Улардан олтитаси эса бошқаларига нисбатан жуда кўп миқдорда учрайди. Булар – углерод, водород, кислород, азот, фосфор ва олтингугурт моддаларидир. Инсон танасидаги тўқималарнинг 95 фоизини ана шу олти элемент ташкил қилади. Бу эса жуда муҳим бир ҳақиқатни – инсоннинг лойдан яратилганлигини тасдиқлайди.
    Модомики, инсон танасидаги тўқималарни ташкил қилувчи барча асосий, неорганик кимёвий элементлар тупроқ таркибида, эркин ҳолатда ёки бирикмалар кўринишида учрайди. Аллоҳ Таоло биринчи одамзодни – ҳазрати Одам Атони (алайҳиссалом) лойдан ясаган: унга шакл бериб, жон ато этган. Бу мўъжиза қуръони Каримда шундай баён қилинган: “Эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга деган эди: “Албатта мен лойдан бир одам Яратгувчидирман. Бас, қачон уни тиклаб, унга Ўз руҳимдан пуфлаб киргизганимдан сўнг унга сажда қилган ҳолларингизда йиқилинглар!” Сод сураси, 71-72-оятлар. Бошқа бир оятда Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади: (қасамки), Биз инсонни (яъни, ҳазрати Одам алайҳиссаломни) лойнинг мағзидан яратдик. Мўъминун сураси, 12-оят. Фан эркин ҳолатдаги лой ҳам, инсон организмининг тўқималари ҳам айнан бир хил элементлардан ташкил топганлигини аниқлади. Замонавий фан томонидан аниқланган бу далиллар ўн тўрт аср аввал Каломуллоҳда нозил қилинган оятларнинг ҳақ эканлигини яна бир карра тасдиқлади.

    Like

    1. “”Углерод, водород, кислород, азот, фосфор ва олтингугурт”” фақат инсон танасининг эмас, ўсимликлар ва барча ҳайвонлар танасининг 90 фоизидан кўпроғини ташкил этади. Агар сиз шу сабаб инсон лойдан яратилган деётган бўлсангиз, яна ҳато қилаяпсиз. У ҳолда барча жонзотларни лойдан яралган дейишингиз керак бўлади. Маълумки, амино ва нуклеин кислоталарнинг асосини мазкур атомлар ташкил қилади. Аминокислоталарсиз оқсиллар, нуклеин кислоталарсиз эса РНК ва ДНК бўлмайди. Тирикликнинг асоси углерод бўлса, вадород уларни бир-бири билан боғлайди. Азот ва фосфорсиз ДНК деган нарсанинг ўзи бўлмайди. Бинобарин, бу борада инсонга нимани татбиқ қилсангиз бошқа жонзотларга ҳам ўшани татбиқ этасиз. Инсон табиятнинг бир бўлаги. Инсон танасининг неча фоизи сув бўлса, бошқа жонзотларда ҳам шундай. Шу маънода сизнинг юқоридаги аргументингиз жуда заиф. Аксинча, барча жонзотларнинг гениологик жиҳатдан бир-бирига қариндошлигини тасдиқлайди.

      Яна бир гап, мен Қуръонни инкор қилмайман, балки одамнинг яратилиши ҳақидаги қиссани тўғридан-тўғри тушунишни инкор қиламан. Қуръонда одам аввал лойдан (лой деганда нима назарда тутилган, балки у мажозий маънодадир?) яратилгани, СЎНГ унга руҳ берилгани, СЎНГ унга барча нарсаларнинг исмлари ўргатилгани айтилади. Бу жараён қанча давом этган. Қуръонда бутун инсоният эволюцияси индивидуал шахс образида ифодаланган бўлиши ҳам мумкин. Қизиғи шундаки Қуръонда берилган жараён эволюцияни эслатади. Протестантлар ва католиклар бу нарсани тан олиб бўлишди. Фақат баъзи бир фундаменталист секталаргина буни кўришни исташмаяпти. Буддистлар эса тўлиқ тан олади. Фақат мусулмонлар тушунишни хоҳлашмаяпти.

      “”Имом Бухорий, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизий, Имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний, А.Навоий, Б.Машраб, А.Яссавий”” каби уламолар биздан ақлли дедингиз. Балки. Лекин улар Ерни теп-текис деб ишонишган. Назият сурасининг 30-ояти шу пайтгача Ерни теп-текис қилиб ёйиб қўйдик дея таржима ва тафсир қилиб келинди. Ҳозирги уламоларгина уни туяқуш тухумига ўхшатиб дея тафсирлашмоқда. Ўтмиш уламолар ҳам бизга ўхшаган одамлар. Агар шунчалик кўп нарсани билишса, нега ойга одам учиришолмаган, нега телефонни, компьютерни кашф қилишолмаган. Мен авторитетларни тан олмайман. Шунинг учун кейинги аргументигиз ҳам мен учун ишонарли эмас.

      Like

  5. Hurshidbek odam tuproqdan xos yaratilganiga uning tarkibidagi loyda mavjud bo’lgan 26 elementning va ular nisbatining muvofiqligi sizni qoniqtirmasa, ilmiy asos ko’rsating-chi. Antropologik qazilmalar, skeletlar va hokazolar ilmiy asos bo’la olmaydi. Man sizga 10 lab misol keltiraman. Tushunishga eng osonlarini aytib beray.
    1. Bir turni ikkinchi turdan kelib chiqib nasl qoldirishi mukinligiga hozirgacha birorta ilmiy tushuntirish yo’q. Bu degani yangi tur xosil bo’lib qolishi har bir hujayrasida xromosomalari soni ota-ota hujayralardagidan farqli yangi individning hosil bulishi degani. Bunga Evolyutsiyani eng ilmli chollariyam javob berolmaydi, oldinam berolmagan, keyinam berolmaydi. Daun kasalligichi, boshqachi dib uzingizni qiynamang, unaqala bepusht, nasl qoldiromaydi.
    2. Ikkita har-hil individdan ham yangi individ paydo bulib nasl qoldirolmaydi. It bilan bo’rini bolasi yoki eshak bilan xó’tikni bolasi va hokazola naslsiz. Buni tushunish uchun hujayra biologiyasini, molekulyar biologuyani, genetikani bilish, tushunish, anglash kerak. Bundoq busa undoq bulishi mumkinku, undoq busa bundoq bulishi mumkin-ku deyish hammasi oldi-qochdi bir tiyinga qimmat gaplar.
    Agar “odam odaysimon maymunlardan kelib chiqqan yoki odam bilan odamsimon maymunlarning ajdodi bir” deb sizni boshingizni qotirishayotgan bulishsa, aynan ushalarni molekulyar biologiyani eng yahshi biladiganidan qaytaraman eng yahshi biladiganidan ilmiy asos surang va uzingiz uni tushuning. Antropologik qazilmalani Fakt desa sizam Fakt deb ketavermang. Fakt degani qayta-qayta isbotlangan va shu sohada ishlaydigan hamma mutaxassislar tomonidan tasdiqlangan ilmiy kuzatuv (buni hech kim inkor eta olmaydi). Misol: Yer quyosh atrofida aylanadi, Fasllani o’zgarishi yer va quyosh atrofidagi masofaga bogliq, temperatura jismni tashkil qilgan zarrachalarni qay darajada tez harakat qilishi bilan bogliq, qora rang issiqni eng ko’p yutadi, tana hujayralari oddiy bo’linib ko’payadi. Shular fakt. Odam boshqa individdan kelib chiqqanligi va buni qazilma suyaklar bilan, va tanadagi ba’zi o’zgarishla bilan bogliqligi hammasi nazariya (Keltirgan ssilkalarizzi ko’pi ishlamasakan, bunaqa ssilkalani keltirish unchalik ilmiy ham emas, jurnal maqolalari, kitoblar busa boshqa gap, website nima u bugun bor ertaga yuq).
    Keyin evolyutsiya chollaridan bir surab kuring, birorta ikkita individdan paydo bo’lgan yoki bitta individdan xromosomalar soni buyicha farqli tugilgan individ uzidan avlod qolirganmikin.
    Javobini topsangiz bizgayam aytib quysangiz xato mi boshqami tekshirishg yordam bervoraman. Chunki bu masalaga falsafiy yondashishingizni uzi yetarli bumaydi-da.

    Like

  6. “Сиз Дарвиннинг бирорта китобини ўқиб чиққанмисиз? Human Genome Project нинг инсон эвоюциясига доир хулосалари билан танишмисиз? Факт бу факт.” debsiz.
    Shu gapingizga asos bo’lgan jumlani manga ko’rsatvoring, iloji busa inglizchasi, kitobi bilan.

    Like

    1. O’qiganman. Human Project bilan ham tanishman. (“Nature”ning mana bu sonlariga bir qarang: http://www.nature.com/news/specials/humangenome/index.html ; yana qarang: http://www.genome.gov/27555170 ) Meni yaqindan taniganingizda bunaqa savol bermasdingiz. Keyingi 6-7yilda oqiganlarimning yarmidan ko’prog’i darwinizm va kreasionizm bilan bogliq. Ohirgi xulosam shuki,kreasionizm asosan quruq e’tiqodga tayanadi. Har bir din vakili o’z dinidagi miflarni to’gri hisoblaydi. Masalan, odamning loydan yaratilganini birorta yaponga aytsangiz, qaysi davrda yashayapsiz deydi. Men bu yerda bahslashmoqchimasman. O’z hulosangizni chiqarib bo’lgan ekansiz,o’sha hulosada qoling. Lekin fan diniy mflarga tayanib ishlamaydi. Olimlarning har biri o’z dini mofini tiqishtiraversa, fanning fanligi qoladimi? Siz ham e’tiqodga tayanyapsiz. Agar boshqa biror buddist oilada tugilib o’sganingizda edi,yana boshqacha gapni aytayotgan bo’lardingiz.

      Like

  7. “Инсон танасининг неча фоизи сув бўлса, бошқа жонзотларда ҳам шундай” debsiz Hurshidbek. bu gapingiz umuman notugri. Qayerdan oldingiz bu gapni? Siz o’zi birgina odam tanasida o’zida suv miqdori o’zgaruvchanligini oldin tushunib oling, keyin boshqa jonzotga solishtiring. Man sizni o’rningizda aql doiramda tashqarida bo’lgan mavzuda fikr yuritmagan bo’lardim. Siz hech yugi birgina hujayra biologiya degan fanni tushunvoling, keyin evolyutsiya xaqida fikr yuriting. Sizni bu holatingiz birinchi sinf o’quvchisining Oliy Matematika yoki Mikrobiologiya xaqidagi shaxsiy fikrlariga o’xshab ketarkar.

    Like

    1. Ha, mening bu gapim “qur’onda inson suvdan yaratilgan,inson tanasining shuncha foizi suv ekan, inson tuproqdan yaratilgan,uning tanasiďa shuncha element tuproqda bor ekan” deyotgan dindorning ham gapiga o’xshaydi. Biohimik do’stim, o’z muholiflaringizni kamsitishning rosa hadisini olgan ekansiz. Sizni tushunaman,dindorlar orasida bunaqalar ko’p. Aytayotgan gaplari ming yillar avvalgi cho’pchagu, boshqalarni mazah qilIshadi. Butun boshli akademiyalar evolyusiya haqida chiqarayotgan bayonotlari, nobel mukofotini olayotgan darwinist olimlar, hamma ahmog’-u, bizning shayx hammadan aqlli. Siz biohimikmas, tilshunos bo’lsangiz bo’larkan. Asosiy ma’noqolib so’zlarni muhokama qilib o’tirasiz. Men “Gayri ilm huruji”da bir necha joyga silka berganman. o’qib chiqing. Hamma ahmoq bir men va mening shayxim aqlli degan da’vo bilan yurish yahshimas.

      Like

    2. Darwinizm bir avlod almashinuvi bilan bir turdan ikkinchi tur birdanpaydo bolib qoladi demaydi. Bu nazariyani yahshi tushunmas ekansiz. Siz e’tiroz bildirayotgan narsa saltasionizm deyiladi. Asosiy namoyondasi Goldsmith. Turli miqdordagi hromosomalar juftlarni avlod qoldirishiga tusqinlik qiladi bilaman buni. Lekin kichik genetik farqlarning yigilib borishi asta sekin tur fenotipini ham o’zgartirvoradi. Yangi turlarning paydo bo’lishiga mln. Yillar kerak bo’ladi. Bir ikki avlod almashinuvi emas. Teri rangidan tortib,suyaklar miya hajmigacha yigilib borgan o’ta kichik ozgarishlar hosilasi. Makro mutasialar esa zararli. Avlod qoldirmay o’lib ketaveradi. Birgina laycha it bilan bo’rini solishtiring,qancha o’zgarish bo’lgan. Holbuki ikkovi filogenetik jihatdan qarindosh. Atigi 10-12ming yilda. To’gri ularni insonlar honakilashtirgan, avlodiga qarab saralagan,bir-biridan ajratgan. Tabiat ham ana shunday saralab boradi. Tugilgan o’nta bolasidan eng kuchli, moslashganlari uzoqroq yashaydi ko’proq avlod qoldiradi. tabiiyki uni kuchliroq qilgan kichik genetik farqlar avlodga o’tib yigilib boraveradi. Daryolar balan toglar ba’zida turli guruhlarning ozaro qo’shilib ketishiga halal beradi. Turli guruhlar ichidagi genetik farqlarning yigilib borishi ularni bir biridan uzoqlashtirvoradi, huddi inson avval boshda qaysidir bo’rini boqib olib boshqa guruhlardan ajratishi itni paydo qilgani kabi. Insonlarning bir-biridan ajralib yashashi turli irqlarni paydo qilgan. Biroq bu ajralish uzoq davom etmagani bois alohida turlar paydo bo’lmagan. Har bir tur avval zotlarga, irqlar va h.k.larga ajraladi. Undan keyingina alohida turlar shallana boshlaydi. Siz aytgandek bir bo’ri birdaniga laycha it tug’maydi. Genlarning turli allellalari turli polimorfik guruhlarni paydo qiladi. Ayni shu guruhlar agar ajralib yashasa turli turlarning paydo bo’lishiga hamirturush bo’ladi. Men darwinizmni yahshi bilmasliklari oqibatida tanqid qilishadi deyman. Sizning gapingiz buni yana tasdiqladi. Daunni misol keltirish noo’rin. Keskin genetik o’zgarishga uchragan organizm yashamaydi yoki avlod qoldirmaydi. Darwinistlar chollarmas yoshlar, kreasionistlar esa mutaasib dindorlar. Yer olamning markazi deydigan dindorlar deyarli qirilib ketishdi. Navbat kresionistlarga. Bu tur asosan musulmonlar orasida yashyapti, boshqa yerlarda juda oz. Yaqinda ular ham tugaydi. Biologiya darsida odam qanday qilib loydan paydo bo’lganini o’tishayotganini tasavvur qilsam ham achinaman,ham kulgim keladi. Mana nima uchun musulmonlar xristiandan ham, yahudiydan ham, buddistdan ham, sintoistu konfusistdan ham ortda qolib ketdi. Shayxlarni adashmaydigan jonzot deb hisoblashda davom etishda bu holat o’zgarmaydi.

      Like

  8. Mirsaid

    Postingiz yaxshi yozilgan ammo, post bo’yicha tortishuvlaringizni o’qigan holda sizga aytmoqchi bo’lganim shuki siz hozir faqat darvinizmni o’qiyapsiz va dinni inkor qilish uchun asosli dalillar izlamoqdasiz. Balkim buni tan olmassiz ammo ilmiy izlanishlarda ayniqsa din bilan bog’liq masalalarda biryoqlama fikrlab xulosa chiqarish yaxshi emas. Shu bilan birga “Ўтмиш уламолар ҳам бизга ўхшаган одамлар. Агар шунчалик кўп нарсани билишса, нега ойга одам учиришолмаган, нега телефонни, компьютерни кашф қилишолмаган. Мен авторитетларни тан олмайман. Шунинг учун кейинги аргументигиз ҳам мен учун ишонарли эмас.”, degan fikringiz ham sizni biryoqlamalik bilan fikrlashingizning ko’rsatib turibdi, ya’ni siz o’zingiz zo’r berib yoqlayotgan evolyutsion nazariyangizni o’zingiz yaxshi tushunmayotganligingiz va o’qiganlaringiz va yozganlaringiz ilm yo’lidagi haqiqiy mehnat emas soxta obro’ uchun ekanligini ko’rsatib qo’ymoqda.

    Like

    1. Maqsadim obro’ orttirish bo’lganda evolyutsiya nazariyasini emas, kreatsionizmni ma’qullagan bo’lardim. Zero, o’zbek tilida evolyutsiya nazariyasi haqida ijobiy gap aytib maqtov emas, la’nat eshitish ehtimoli kattaroq. Qolaversa, men umuman dinga emas, dinning qotib qolgan mifik shakllariga qarshiman. Fan taraqqiyotiga din to’siq bo’lmasligi kerak. Iltimos, ad hominem argumentlarni qo’yib, fikrlarni muhokama qilishni o’rganaylik.

      Like

Izoh qoldirish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s