“Илк сабаб” аргументига пародия

3
Бир ҳиндуист билан бахс кетяпти:
— Ер филнинг устида туради.
— Фил-чи? У ниманинг устида туради?
— Фил тошбақанинг устида.
— Тошбақа-чи? У ниманинг устида?
— Тошбақанинг табиати Ерникига ҳам, филникига ҳам ўхшамайди. У бирор нарсанинг устида туришга муҳтож эмас. Ҳамма нарса унинг устида туради.
— Ўзингиз ҳамма нарсанинг бир тутиб турувчиси бор, ҳеч нарса муаллақ турмайди, демаганмидингиз?
— Тошбақа бундан мустасно.
— Мустаснолигини қандай асослайсиз?
— Ахир охирги таянч нуқта бўлиши керак-ку!
—“Керак-ку” деганингиз исботми ёки таҳмин. Сиз “ҳар қандай чизиқнинг бошланиш нуқтаси бўлиши керак-ку” дегандек гапираяпсиз. Лекин айлана чизиғининг боши ҳам охири ҳам бўлмайди. Нега энди Ер ниманингдир устида туриши керагу, тошбақа туриши керак эмас? Тошбақа тирговучларнинг тирговучи-ю, лекин ўзи тирговучга муҳтожмаслигини, унинг ўзгача табиати борлигини қандай билдингиз? “Ер ҳеч нарсанинг устида турмайди” дейиш билан “тошбақа ҳеч нарсанинг устида турмайди” дейиш ўртасида моҳиятан фарқ йўқ-ку!
— Биродар, муқаддас китобларда шундай битилган ва мен уни шундайлигича қабул қилиб, ишонаман. Инсон ақли эса адашишга мойил.
— Агар муқаддас китобларда 2х2=5 деб ёзилган бўлса, сиз буни ҳам тўғри дейсизми?
— Йўқ.
— Нега.
— Чунки бу нотўғри. Муқаддас китобларда эса нотўғри нарса бўлмайди. Уларни хато талқин қилаётган бўлишимиз мумкин, холос.
— Нотўғрилигини қандай билдингиз? Эҳтимол адашаётгандирсиз? 2х2=5 дир балки?
— Йўқ.
— 2х2=5 эмаслигини ақлингиз ёрдамида билдингизми ёки муқаддас китоб?
— Ақлим ёрдамида.
— Ахир ҳозиргина ақл адашиши мумкин, Муқаддас китоб эса ҳамиша тўғри дегандингиз? Тошбақа масаласида ақлингизни эмас, муқаддас китобни мезон қилиб олгандингиз. Энди бўлса, ўз ақлингизни мезон қилиб, 2х2=5 муқаддас китобда бўлиши мумкин эмас деяпсиз. Агар 2х2=5 муқаддас китобда бор деб фараз қилайлик, сиз ўз ақлингизни унга итоат эттириб, ҳа, бу тўғри дейишингиз керак эмасми-ди? Балки муқаддас китоб бу ўринда ақлингизнинг адашаётганини кўрсатаётган бўлса-чи?
— Сиз муқаддас китоб ҳақидаги илмингизни оширсангиз яхши бўларди. Шунда бир-биримизни осонроқ тушунардик. Келинг бошқа мавзуга ўтайлик.

Advertisements

Izoh qoldirish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s