Илмбозлик васвасаси

Аксарият ижтимоий-иқтисодий, сиёсий таълимотлар, мафкураларнинг манбаси фалсафий тафаккур эгалари бўлган. Адабиёт ва санъат эса уларни оммалаштирган. Бугун адабиёт ва санъат ниманидир омма онгига етказаётир, қўлдан келганча, бақадар имкон. Бироқ фалсафий тафаккур сўниб бораётгандек, назаримда. Фалсафий тафаккури юқори бўлмаган ижодкордан фалсафий жиҳатдан юксак бадиий, кино, театр асарини кутиб бўлмайди. Оддий одамларнинг бу борадаги савияси янада тушкун бўлса, даҳолар арава тортади. Илмнинг куни илмбозларга қолади. Мен бу ўринда зиёлиларимизнинг бир қисми бўлмиш файласуфлар, аниқроғи шу соҳанинг мутахассисиман дея даъво қиладиган дипломли файласуфлар ҳақида тўхталмоқчиман.
Юртимиздаги деярли барча олий ўқув юртларида фалсафа кафедралари ёки факультетлари бор. Ҳар йили юзлаб магистрлик, докторлик диссертациялари(икки-уч йилдан буён ҳимоялар вақтинча тўхтаб қолган бўлса-да) ҳимоя қилинади. Яна шунча монография чоп этилади. Ўнлаб конференциялар ташкил қилиниб, минг-минглаб тезислар тўпламлар ҳолида нашр қилинади. 15-20 йилда қилинган ишни сарҳисоб қилиб олаверинг. Шунча ишнинг самараси бўляптими? Нега фалсафий тафаккур бизда гуллаб-яшнаб кетмаяпти? Менимча, сонда муаммо йўқ, ҳамма гап сифатда. Биргина гапни ўн хил шаклда ёзиш ва ўнта диссертацияни ҳимоя қилиш мумкин. Ўзбек тилидаги фалсафа дарсликларини варақлайман – бирининг тили чучук, иккинчисининг фикри, учинчиси эса рус тилидан шунчаки таржима қилиниб, гўёки оригинал ёзилган дарсликдек тақдим қилинган. Руслар дарслик чиқаради, бизникилар унинг у ер, бу еридан чўқиб, бир тўплам ҳолига келтиради. Ўша дарсликларни тайёрлаганлар ўзлари ёзаётган файласуфнинг бирорта йирик асарини тўлиқ ўқиб чиққанмикан? Тўрт йил университетда таълим кўриб, қўлига файласуф дипломини олаётган, лекин бирорта ҳам фалсафий асарни ўқиб чиқмаган кадрларни-ку гапирмаса ҳам бўлади. (Бу филолог дипломини олиб, битта ҳам роман ўқимаслик билан баробар.)
Фалсафага ажратилаган дарс соатлари қисқариб кетаётгани ҳақида баъзан нолиб қолишади. Фалсафанинг нонини еб, доктору профессор бўлиб, шунинг орқасидан кўкрак кериб юрганлар бунинг учун масъул. Улар ўзлари ва ўзлари қилаётган иш жамиятга нима наф келтиришини амалда намойиш этишлари керак. Баъзи фалсафага алоқаси йўқ кишилар , дейлик, журналистлар, адабиётшунослар биздаги айрим фалсафа докторларидан кўра файласуфроқ. Мен қуйида фалсафанинг чинакамига чўкишига боис бўлаётган баъзи бир салбий ҳолатларга эътибор қаратмоқчиман.

Мавзуми ёки муаммо?

Фалсафа ҳақидаги тасаввурларим эҳтимол анча чекланган, бирёқламадир. Бироқ шунга аминманки, фалсафий муаммолар одатда ечимсиз бўлади. Ечими аниқ бўлган масалалар фаннинг предметига айланиб қолади. Бошқача айтганда муаммо аввал-бошда жуда ноаниқ шаклда ифодаланади. Аста-секин аниқлашиб конкрет шаклда – аниқ таърифга эга тушунчалар орқали ифодалангунга қадар ривожланиб, эволюцияга учрайди. Аниқланиш “спектр”ининг бир бошида фалсафа ва дин турса, иккинчи томонида фан туради. “Инсон нима?”, “Онг нима?” каби масалалар фалсафийлигича турибди. Чунки “инсон”, “онг” тушунчаларининг ўзи барча бирдек қабул қилган таърифга эга эмас. Табиийки, унинг умумқабул қилинган ечими ҳам ҳозирча йўқ. Бўлганда эса у билан файласуфлар шуғулланиши даргумон. Фанларнинг фалсафадан ажралиб чиқиши феноменини ҳам предметнинг конкретлашиши билан изоҳлаш мумкин. Фалсафа ва фан ўртасидаги чегара камалак ранглари ўртасидаги чегара каби чайпалган. Чунки конкретлашиш динамик характерга эга бўлиб, узлуксиз давом этади. Қаерда фалсафийлик тугаб, илмийлик бошланиши ноаниқ. Шунинг учун ҳам туташ соҳаларда фаннамо фалсафалар ва фалсафанамо фанлар пайдо бўлади.
Фалсафа асосан тафаккурни ҳаракатга келтириш, инсонни мустақил фикрлашга ўргатиш, жуда бўлмаганда қайсидир масалани ўзи учун қониқарли даражада ҳал этиши ва топганларини ўзгалар билан бўлишиши ва шу орқали инсоннинг маънавий дунёсини (адабиёт, санъат, дин каби) бойитишга хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан савол туғилади: фалсафадан диссертация ҳимоя қилиб бўладими? Бу энди диссертация деганда нима тушунилишига боғлиқ. Дейлик математик ёки физикнинг назаридаги диссертацияни фалсафада ёзиб ҳам, уни ёқлаб ҳам бўлмайди. Аниқ ва табиий фанларда мавзу эмас, муаммо танланади. У аниқлаштирилади, ечилади, ечими исботланади (математикада) ёки тажрибада тасдиқланиб (табиий фанларда) ҳимоя қилинади. Фалсафада эса қатъий хулоса ҳам, унинг ҳимояси ҳам бўлмайди. Ким ҳам фалсафанинг минг-минг йиллик масалаларини ҳал қилдим дея оларди. Шунинг учун фалсафий диссертацияда муаммони ҳал қилиш бирламчи мақсад эмас. Менимча, диссертантнинг асосий мўлжали муайян бир масалани олиш, уни концептуал жиҳатдан имкон қадар аниқлаштириш, у ҳақда айтилган муҳим фикрларни таҳлил қилиш, масалага ўз ёндашувини илгари суришдан нарига ўтмайди. Жуда бўлмаганда мавжуд таълимотлардаги жиддий хатоликларни кўрсатиб бериши мумкин. Масалан, “абсолют ҳокимият инсон ҳуқуқи ва эркини чеклайди, бинобарин, у ёвузликдир” деган фикр бутун бошли диссертациянинг хулосаси бўлиши ҳам мумкин. Бироқ бу хулоса бирор муаммони ҳал этмайди. Муаллиф “ҳокимият”, “инсон ҳуқуқи”, “инсон эрки” каби тушунчаларни концептуал жиҳатдан обдон таҳлил ва талқин қилади. Хулоса эса айни шу таҳлил ва талқиннинг натижаси ўлароқ келиб чиқади. Унинг муваффақияти эса қанчалик кўп одамни ишонтира олишига боғлиқ. Одатда мантиқий изчиллик ва пухталик бунда ҳал этувчи омил саналади. Мухтасар айтганда, фалсафий диссертация чинакам фалсафий асарга тенг бўлиши, муаллифнинг нуқтаи назари бўртиб туриши лозим. (Муаммони тугал ҳал этмаса, нега керак бунақа диссертация? Тарихда шундай фалсафий асарлар ёзилганки, улар бутун бошли йирик таълимотларга, шу орқали ижтимоий-сиёсий ҳаракатларга айланиб кетган. Шунинг учунми сиёсий ва диний арбоблар фалсафа ва файласуфларни назардан қочиришмаган. Замонавий экспериментал фанларнинг методологик асослари, фуқаролик жамияти, демократик бошқарув шакллари ҳақидаги илк ғоялар фалсафий тафаккур соҳиблари асарларида баён қилинган. Фалсафий асарларнинг кучи шундаки, айниқса, санъат ва адабиёт билан бирлашиб кетса, инсонларга сездирмасдан, аста-секин таъсир ўтказади.)
Ана энди, мазкур талабларни назарда тутиб, фалсафадан ёзилаётган докторлик диссертацияларига назар ташлайлик. Тўғри, улардан бу қадар катта нарсани талаб қилиб бўлмайди. Бу диссертацияларнинг аксари турли манбалардан кўчирилган, қоришиқ маълумотлар, қуруқ баён, саёз танқиддангина (айниқса ўзимиздан чиққан Фаробий, Ибн Сино, Беруний каби мутафаккирларлар ҳақида ёзилган бўлса, танқид деярли учрамайди. Гўё улар хато қилмайдигандек) иборат. Фалсафийлик йўқ. Масала аниқ эмас. Уларда мавзу бор-у, муаммо йўқ. Масалан, “Берунийнинг космологик қарашлари”, “Аристотелнинг билиш назарияси”. Диссертация эса бошдан охир баён. Ундан кўра, ўша диссертант Беруний ёки Аристотелнинг тегишли китобини келтириб тарқатса, илмий кенгашдагилар ўзлари ўқиб олишади. Балки шархлаётгандир дерсиз? Дейлик, Кантнинг “Абадий тинчлик” (Zum ewigen Frieden) асарини “Абадий дунё” деб ўгирганлар (Рус тилидаги “мир”ни ўзбек тилига “дунё” деб ўгириб юборишган. Немисча аслият билан солиштирилганда эди, шунақа хатога йўл қўйилмасмиди.) ўша китобни ўқиб чиққанмидики, уни шархлай олса. Баъзан ўйлаб қоламан Аристотел ёки Ибн Сино фалсафаси бўйича докторлик ҳимоя қилаётган диссертант, агар ўз ишида оригинал манбалардан, яъни юнон ва араб тилларидаги аслиятдан фойдаланмаган бўлса, унга докторлик даражасини бериш тўғримикан? Фалсафий асарларни таржималарга таяниб таҳлил қилиш нотўғри талқинларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Жумладан, инглиз файласуфининг асаридаги “mind” сўзи рус тилига “душа”, ўзбек тилига эса “руҳ” ёки “жон” бўлиб ўтиб келади. Қарабсизки “онгнинг билишдаги роли” жумласи “жоннинг билишдаги роли” дея ўзбек тилида ёзилади. Ёки “perspective” сўзи русчага “перспектива”, у орқали ўзбек тилига “истиқбол” деб ўгирилади. Ҳолбуки, инглизчадаги “perspective” “нуқтаи назар” маъносини ҳам англатади. Инглиз файласуфи “шу нуқтаи назардан” маъносида ёзган бўлса, у ўзбек тилида “шу истиқболдан” деб жаранглайди. Қарабсизки, ўзбек тилида фалсафий асар ўқисангиз, фалсафадан кўнглингиз қолиб кетади. Фалсафани тушунмайман деб ўзингизни айблайсиз. Жаҳлингиз чиқса, ҳаммаси сафсата дея китобни бир четга улоқтирасиз. Диссертациялар-ку бундан ортиқ эмас. Менимча, диссертант қайси халқнинг фалсафасидан тадқиқот олиб бораётган бўлса, ундан ўша халқ тилини билиш талаб қилиниши лозим. Навоийни таржималардангина ўқигандан навоийшунос чиқмаганидек, Аристотелни, Кантни, Ғаззолийни таржималардан ўқиб, Кантшунос, Ғаззолийшунос бўлиш имконсиз. Аксар таржималар файласуф бўлмаганлар томонидан қилинади. Фалсафадан хабари бўлмаган одам “Critique of Pure Reason”ни “Соф сабабнинг танқиди” деб ўгириши ҳеч гапмас. Чалакам-чатти таржималарга таяниб қилинган илмий ишлар учун докторлик даражасини бериш илмий кенгашларнинг обрўсига ҳам тўғри келмаса керак?
Таҳрир қилиш учун бир неча диссертацияни ўқиб чиқдим. Диссертант ўзи танлаган мавзудаги фундаментал асарларни ўқимагани кўриниб қолади. Дейлик, Ҳегелдан келтирган иқтибосини фалончининг Ҳегел ҳақида ёзилган мақола ёки китобидан кўчириб олган.

Иқтибоснинг иқтибоси

Бир диссертантнинг мақоласини ўқий туриб, Ф. Бэкондан келтирилган иқтибос эътиборимни тортди. Манба тўлиқ кўрсатилган. Аммо номи кўрсатилган китобни ҳеч кўрмаган эканман. Бэконнинг нашр қилинган асарларини варақлаб чиқдим, тополмадим. Сўнг ўша диссертантдан иқтибос манбасини келтириб кўрсатишини сўрадим. Кўрсатаман деганча бир ой йўқ бўлиб кетди. Кейин қўнғироқ қилиб яна сўрадим. Иқтибос номи берилган китобдан эмас, аллақайси услубий қўлланмадан олиган экан. Аниқроғи ўша услубий қўлланмада Бэкондан иқтибос бўлган, бизнинг диссертант бўлса, ундан кўчирган ва манба сифатида тўғридан-тўғри Бэконнинг китобини кўрсатган. Бу унинг файласуф асарини ўқиганлигини гўёки намойиш этиш учун керак эди. У Бэкон ҳақида ёзаяпти-ю, бироқ унинг бирорта ҳам асарини ўқимаган. Қолаверса бундай ҳолатда иқтибосдан иқтибос олинган, яъни оралиқ манба ҳам кўрсатилиши керак. Докторлик диссертацияларида иқтибос аслига мувофиқ берилмаслиги, манбалар ҳам ноаниқ ва аксар ҳолларда муаллифнинг қанчалик кўп ва хўп “ўқиганини” билдириб қўйиш учун кўрсатилишини ҳеч ким гапирмаса-да, шу соҳанинг ичида юрганларга сир эмас. Шу ўринда манба кўрсатилишидаги кишини ранжитадиган бир-икки вазиятга диққатни тортсам. Ҳозирда дунёнинг энг нуфузли илмий нашрлари – журнал мақолаларидан тортиб, монографияларгача интернетга киритилиб, архивлаштириб борилади. Уларнинг вебманзили белгиланиб, ўзгартирилмайди. Вебсаҳифалар, электрон нашрлардан иқтибос келтириш тартиби ривожланган мамлакатларда стандартлаштирилган. Илмий ишларда ҳам босма китоблар ўрнини электрон нашрлар аста-секин эгаллай бошлади. Бизда бу амалиёт энди-энди жорий қилинаяпти. Аксар катта авлод вакиллари, айниқса, баъзи “тоши оғир” профессорлар интернетда фақат олди-қочди нарсалар бўлади деб ишонгани учунми, бу соҳадаги илгари силжиш тезкор деб бўлмайди. Вебсаҳифадан иқтибос олинаётганда, китобдан олинганидек тўлиқ, хатто қайси куни олинганигача ёзилади. Муаллиф, мақола ёки китобнинг номи, вебсаҳифа эгаси бўлган ташкилот ёки шахс номи, вебсаҳифанинг тўлиқ манзили кўрсатилмаса, манба ҳақиқий ҳисобланмайди. Бизда эса асосан манзил ёзилади, холос. Қолаверса, ўша вебсаҳифа, бекорчиликдан миясига нима келса шуни ёзиб ўтирадиган блоггерга тегишли бўлиши ҳам мумкин. Унинг кимлигини кўрсатмай мақола ёки диссертацияга киритиб юборилиши ишнинг сифатига кескин салбий таъсир қилади.
Манбаларни кўрсатишдаги яна бир пала-партишлик, уларнинг муайян тизимга эга эмаслигидир. Масалан, биргина бетда учта манба берилган. Уларнинг иккитаси Москвада, биттаси Тошкентда чоп қилинган. Диссертант биттасига “Москва” деб тўлиқ ёзаяпти, кейингисини “М.,”, учинчисини “Т.:” шаклида бераяпти. Биринчиси Москва бўлса, иккинчиси қаер? Минскми? Иккаласи ҳам Москва, лекин нега икки ҳил. Саҳифа ҳам худди шу каби чалкаш ”стр. 16” ва “С 156”. Бу каби пала-партишликка йўл қўйган диссертантнинг қолган маълумотлари ҳам хаминқадармаслигига ким кафолат беради? Балки Конфуцийнинг гапини Зардўштники деб ёзиб юборгандир? Баъзида аллақачон фан доктори бўлган айримлар ушбу журналга ана шунақа пала-партиш ёзилган мақолаларни кўтариб келишади. Сариқ матбуотдан олинган маълумотлар билан “бойитилган” айрим “илмий” мақолаларга баъзи бир профессорларнинг “ушбу илмий мақолада” дея тақриз ёзиб, чоп этишга тавсия қилишини қандай изоҳлаш мумкин? Наҳотки улар сариқ матбуот илмий мақола учун манба бўлолмаслигини билмайди?! Ўзини хурмат қилган, илмга масъулият билан қарайдиган одам шундай қилиши мумкинми? Олимнинг ҳар бир ёзаётган нарсаси унинг юзи эмасми?
Диссертант-ку бир амаллаб ишини ҳимоя қилиб, эга чиққан илмий даражасидан “трамплин” ўрнида фойдаланиб, карьера қилмоқчидир. Бироқ илмий раҳбарлар, тақризчилар қаёққа қараётганини билолмадим.

Тақризчи диссертант

Cut-and-pasteҲали магистр бўлмаган магистрантнинг магистрлик диссертациясига, докторлик рутбасига ноил бўлмаган докторантнинг докторлик диссертациясига тақриз ёзганини кўрганмисиз? Хатто ўз диссертациясини ўзи ёзмаган диссертант тақриз ёзишни дўндиради. Қандай қилиб дерсиз? Ишини ўқиб чиқишга вақт тополмаган жуда “банд” профессорга кўмак бериш билан-да!
Баъзи бир диссертацияларга ёзилган тақризларни ёнма-ён қўйиб, синчиклаб ўқилса, улар битта одамга тегишлилиги билиниб қолади. Нега тақризчилар тақриз ёзишни бўлғуси “олим”нинг ўзига ҳавола қилишар экан-а? Баъзи профессорларнинг “майда-чуйда” диссертациялар учун универсал тақризлари ҳам бўларкан. Улар диссертантнинг исмини ва диссертация номини ўзгартириб, битта тақризнинг ўзини ўнлаб диссертацияларга бериб юборишаверади. Баъзилар эътиборсизлик қилиб, тегишли жойларни ўзгартимай бериб юбориб, ҳийласи фош бўлиб қолган ҳоллар ҳам бўлган. Вақтни тежашнинг яхши воситаси. Шундай эмасми? Айниқса бу усул малакавий битирув ишлари ва магистрлик диссертациялари масаласида зап қўл келади-да! Нега улар диссертацияларни ўқиб чиқишга эринишади? Менимча бунинг икки сабаби бор. Биринчиси, диссертацияни ўқишга унинг вақти йўқ, ёки тайинли фикр бермайдиган ишни ўқиб, вақтини совуришни истамайди. Иккинчиси, ишни диссертантнинг ўзи ёзмаган, илмий раҳбар ёки унинг бирор “қобилиятли” таниши тайёрлаб берганидан хабари бор. Бу ҳолни фош қилиб, обрўли илмий раҳбар билан зиддиятга бориш кимга керак? Ҳимоя жараёнида тақризчиларнинг айтадиганлари, берадиган саволлари баъзида уларнинг иш билан чуқур таниш эмаслигини ошкор қилиб қўяди. Буни кўпчилик пайқаса-да, ҳеч ким журъат қилиб бу ҳақда гапирмайди. Бизда юз-кўз, андиша деган алланималар бор ахир! (Андиша – лоқайдликни хаспўшлашнинг синалган усули.) Берилаётган саволлар ҳам диссертантни “силаб-сийпалаётганга” ўхшайди. Ҳимоянинг ярмига бориб айримлар мудрай бошлайди, бошқалар эса ”илмий мунозара”дан кейин бўладиган зиёфатни тасаввур қилиб, сўлаги оқиб кетаётгандек кўринади кўзимга. Ёш “олим”нинг ўз тадқиқоти ҳақида сўзлаган, тўғрироғи, ўқиган нутқи олимнинг эмас, сиёсий баёнотни ўқиб эшиттираётган расмий шахснинг нутқини ёдга солади. Сўнгида ёш “олим”га ва унинг илмий раҳбарига ҳамду сано ўқилиб, зиёфатга ҳозирлик бошланади. Еган ёки еяжак оғиз уялар дегандек, ҳаммаси сип-силлиқ ўтади. Эътирозга ўрин йўқ!

Илм савдогарлари

-Тирикчилиplagiarism-stolen-ideasк бу, Хуршид. Сен ёзмасанг бошқаси ёзади.
– Ким?
– Ёзадиганлар кўп.
– Кечирасиз-у домла, бу менга тўғри келмайди. Ҳозир мақоласини ёздириб берасиз, кейин диссертациясини…
– Билсанг, бу – савоб иш. Энг катта профессорларинг ҳам шуғулланади.
Орадан бир ойча ўтгач, яна бир “шаввоз”га йўлиқдим:

– Ўзим доктор бўлмасам ҳам бир талай одамни фан номзоди, фан доктори қилдим, – дейди у ўз “муваффақият”идан ғурурланиб. Айтишича, рус тилидаги китоблар, диссертацияларни таржима қилдириб, уларни улаб-чатиб, диссертация ясар ва сотар экан. Бу орада яна бир диссертацияни ўқиб қолдим. Параграфлар мантиқан боғланмаган, бир гап турлича шаклда қайта-қайта такрорланаверган. Баъзи ўринлари бир-бирини мутлақо инкор қилади. Услуб ҳам турлича. Бу “диссертация”ни бир неча одам ёзган ёки бир одам бир неча манбадан олди-ортига қарамай кўчирган. Бундай “диссертация”ларни сарагини саракка, пучагини пучакка чиқариб ташлайдиган кенгашу комиссиялар бор, ҳавотир олмаса ҳам бўлади, дерсиз? Қанийди шундай бўлса! Илм савдогарларининг бозори касод бўлмаётганига қараганда, ўша “диссертация”лар ўтиб кетяпти. Акс ҳолда, ҳеч ким бунақа паст юмушни ҳаётий аъмол қилиб олмасди.
Жорий қилинаётган тартиб бўйича магистрлар докторлик диссертациясини ёза оладиган бўлишлари лозим. Не кўз билин кўришсаки, магистрларнинг аксарияти бунга тайёр эмас. Уларнинг бу борадаги салоҳиятини текшириш учун “лаёқат тести” ўйлаб топилди. Ҳой инсон, ўзингиз уларга магистрлик даражасини бердингиз, тағин уларнинг илмий иш қила олишига шубҳа қиласиз. Магистр дипломи шахснинг илмий ишга лаёқати борлигини тасдиқловчи хужжат ҳам ҳисобланади. Бунақанги тестлар ўша хужжатни бермасдан олдин ўтказилиши мантиқан тўғрироқмасми? Қолаверса, докторантурага кириш учун шундоқ ҳам имтиҳон топширилади. Бир мақсад учун кетма-кет ва керагидан ортиқ, бунинг устига самарасиз чора-тадбирларнинг кўрилиши бир косадан икки қошиқда шўрва ичиш ва ҳар иккисини бир вақтда оғизга тиқишдек кулгилидирки, бунақа иш қилаётган одамнинг ўзини “лаёқат тести”дан ўтказиш лозим, менимча.
Мени ташвишга соладиган жиҳати шундаки, қинғир йўл билан илмий даражага эга бўлганлар эрта-индин олий ўқув юртлари, илмий марказлар ва кенгашларга ўрнашиб олиб, ўзи каби яроқсиз кадрларни кўпайтиради. Улар ўз навбатида чинакамига илм билан шуғулланмоқчи бўлганларнинг йўлига тўғаноқ бўлмаслигига ким кафолат бера олади? Бу иллат ҳозир бартараф қилинмаса, эртага Олий Аттестация Коммиссиясининг ўзини аттестациядан ўтказишга тўғри келиб қолмасмикан? Кейин бу ишнинг уддасидан чиқадиган одам топилармикан?
Буларни таъкидлаш билан ҳамма диссертациялар ҳам ясаляпти демоқчи эмасман. Захматкаш олимлар, диссертантлар оз эмас, ҳозирча. Лекин илмбозларнинг бир кучли жиҳати бор: улар бир-бирларини жуда яхши тушунади, ўзаро ҳамкорлик қилади. Шу йўл билан ўз таъсирларини орттира боради. Улар бирдан сайраб юборса, бошқалар қулоқларига пахта тиқиб, оғизларига толқон солиб ўтиришларига тўғри келади.
Юқорида кейинги йилларда кузатганларим, кўрганларимни умумлаштирдим. Айтаётганларим фалсафа ва унга ёндош соҳаларга тааллуқли. Аниқ ва табиий фанларда аҳвол қандайлигини ўша соҳалар мутахассисларига ҳавола қиламан. Қайсидир деталларида хато қилаётгандирман, лекин юртимизда илмбозлик авж олаётганини очиқ гапириб, бунга қарши кескин чоралар кўриш вақти келди.

* * * *

Энди юқоридан сал пастроқ тушиб, талабалар, уларнинг таълим олиши масаласига ҳам бир қур назар ташласак. Нафақат фалсафа таълими, балки бутун таълим тизимида кейинги 10-15 йилдан буён кечаётган қизиқ бир ўзгаришни пайқаш қийин эмас. Домла ва талабалар хатти-ҳаракатида бир-бирига тескари нисбатда ўсиб борувчи ҳолат кузатиляпти. Авваллари талабалар китоб, дафтар, қаламини сумкага солиб юришарди. Кейинчалик сумкада дафтар ва қалам қолди. Бироз ўтиб эса сумкалар ҳам бир четга улоқтирилиб, уч-тўрт дафтар ва ручка олиб юра бошлашди. Бу ҳам оғирлик қилди чоғи, тўрт-беш предметдан бир дафтар тутиб, шунигина кўтариб юришди. Баъзи “илғор” талабалар ҳаммасини йиғиштириб, дафтарларни аудиторияда – парта тагида қолдириб кетадиган бўлишди. Қарабсизки, икки қўли бўм-бўш талабалар сони кўпайди. Майлида ўқишга қатнаб турибди-ку, давомад деган нарса бор. Саломга яраша алик-да ўқишдан кўра кўпроқ давомад талаб қилинмоқда. Ўқимаганлик учун одатда ўқишдан ҳайдашмайди. Деканат аралашиб бир нима қилиб учини олиб беради. Давомад жойида, шартнома тўловлари вақтида бажарилган бўлса кифоя, бўм-бўш калла билан ҳам диплом олса бўлади. Аксинча бўлса, даҳо бўлмайсизми, ҳайдаласиз. Давомад –давр талаби! Ана энди бунга қарама-қарши йўналишдаги жараёнга диққат қилайлик. Авваллари домлалар юпқароқ бир сумкани ҳам кўтариб кетаверишган. Ўзи таълим берадиган соҳани сув қилиб ичиб юборган домлаларга одатда ўша сумка ҳам керакмас. Бугун улар каттароқ сумка сотиб олишларига тўғри келаяпти. Қоғоз кўп – журналлар, ҳисоботлар, режалар, дастурлар… Юзлаб бет бўлиб кетади. Баъзи домлалар дарснинг ярмини қоғоз тўлдиришу йўқлама қилиш, келмаганларни тергаш билан ўтказади. Бугун талабалар эмас, домлалар кўпроқ ёзаяпти, ўқияпти, имтиҳон топшираяпти. Мабода комиссия келиб қолгудек бўлса, асосан домлаларнинг қоғозлари тўғри ва тўлиқ тўлдирилганини текширади. Қанчалик малакали педагог бўлиш, ўз соҳасини чуқур билиш, талабаларни қизиқтира олиш муҳим эмас, қоғозлар тўлдирилган, талабалар аудиторияда жамул-жам бўлиши шарт. Ҳеч эсимдан чиқмайди, талабалик йилларим факультетимизга комиссия келди. Комиссия аъзоларидан бири аудиторияга кириб, биздан “сизлар қайси заводда амалиёт ўтайсизлар?” деб сўраб қолди. Фалсафадан бошланғич маълумоти ҳам йўқ одам, фалсафадан дарслар қандай ўтилишини тафтиш қилиш учун келган экан! Менимча, уларни ўқитиш сифати қизиқтирмайди. Асосийси давомад ва кундалик дафтар. Яъни домланинг кундалик дафтари.
Бугунги талабалар 15-20 йил аввалгиларга қараганда қанчалик ўз танлаган соҳасини чуқур билади? Шаклбозлик, ҳисоботбозлик, воқеликдаги реал натижа учун эмас, қоғозларга ёзилажак рақамлар учун курашишдан қачон қутуламиз? Қоғозлар умримизни еб битираётгандек гўё. Обрў-эътиборимиз ҳам, иззат-нафсимиз ҳам, умримизнинг маъноси ҳам қоғозларда. Бир умр ёлғон ва юлғичлик билан кун кўрган одам ҳақида ҳам қоғозларда яхши инсон эди деб ёзишса бас. Аслида ундай эмас-ку, дея қачон ўзимизга ўзимиз савол берамиз? Келажак авлод ҳозиргилар ёзган ҳисоботларга қараб эмас, реал натижаларга қараб бизга баҳо беради-ку. Ҳисоботлар фақат бугун, шу онда ўз-ўзимизни алдашимиз учун керак, холос. Ижодий тафаккури суст, пичоққа илингулик ғоя беролмайдиган одам раҳбар бўлса, ўзини кўрсатиш учун янги бир расмиятчиликни ўйлаб топади. Шу билан ўзини “инноватор” раҳбар сифатида кўрсатади, ўзини алдаб ўз ишидан қониқади. Бу ҳам бир инновациядир-а? Расмиятчилик ҳам керак, албатта. Бироқ иссиқдан терлаб, бўғилиб ўтирган одамнинг устидан яна бир нарсани ташлаб, кийим ҳам керак демаймиз-ку!
Маълумки ҳар бир фан соҳаси ўзига хос. Уларни ўқитиш методи ҳам шунга мувофиқ бўлиши табиий. Доскасиз аудиторияда математикадан дарс ўтиш, деярли имконсиз, лабораторияси йўқ билим юртида физика ва кимёни хаёл қилмаса ҳам бўлади. Фалсафада-чи? Бўм-бўш аудитория кифоя. Фалсафани ўқитишнинг минг йиллар давомида синалган энг яхши усули – диалог. Бу соҳада бундан-да кўра яхшироқ усул ихтиро қилинганини билмайман. Бугун инновация сифатида тақдим қилинаётган интерактив методларнинг аксари ана ўша кўхна, лекин унутилаёзган диалогга таянади. Ана ўша буюк файласуфларни етиштиришда қўл келган усул бугун фалсафа дарсларида деярли кўзга ташланмайди. Нега? Аксар домлалар диалогни билимни текширишга йўналган савол-жавоб билан алмаштириб юборишади. Сократча диалог, яъни фикрни савол-жавоб орқали етказиш ва танқидий тафаккурга туртки бериш йўқ. Фалсафада ҳеч нарса танқид чиғириғидан ўтказилмасдан қабул қилинмайди, домланинг айтаётган фикрлари ҳам бундан мустасно эмас. Фалсафани ўқитишдан мақсад муайян ғояни талаба онгига сингдириш эмас, балки унда фалсафий тафаккур малакасини шакллантиришдир. (Фалсафий, танқидий ва эркин тафаккурга эга фуқароларгина демократик озод жамиятни қура олади.) Диалогда томонлар тенг асосда суҳбат қуради. Ҳар икки томон ҳам бир-бирига эътироз билдириши мумкин. Айни шу жараёнда талабада ўз-ўзига ишонч пайдо бўлади. Ўз-ўзига ишонч эса уни мустақил фикрловчи шахсга айлантиради. Афсуски ана шу жиҳатлар эътиборга олинмай, барча соҳаларни ўқитишда бир хил методлар талаб қилинмоқда. Масалан, сиз қайси предметдан дарс беришингиздан қатъи назар ўз маҳсулотини тақдим қилаётган тадбиркордек “презентация” ўтказишингиз керак. Дарсликдан тегишли параграфнинг у ер-бу еридан олиб, Power Pointга ташлайсиз ва шуни дарс ўтаётганингизда намойиш қиласиз. Талабалар шуларни дарсликдан ўзлари ҳам ўқиб олишлари мумкин-ку! Узундан-узун, узуқ-юлуқ зерикарли матнларни ким ҳам ўқирди. Домлани эшитадими ёки уни ўқийдими? Аслида бу усул сўз билан ифодалаш қийин бўлган турли чизмалар, тасвирлар учун қулай. Оммавий, очиқ маърузаларда тез-тез қўлланилади. Шунда ҳам матн имкон қадар қисқартирилиб, маърузани эслаб қолишни қулайлаштириш учун калит сўзлар билан чекланилади. Ўн-ўн беш кишидан иборат кичик аудиторияда маърузачи ҳар бир тингловчи билан алоҳида мулоқот қила олгани боис, бунақа “презентация”лар ортиқча юк бўлади, холос. Бошқа томондан, дейлик, Лейбницнинг монадалар ҳақидаги ғояларини тушунтириш керак бўлиб қолса, уларни фақат сўз, диалог ёрдамида изоҳлаш мумкин. Чизмалар, тасвирлар иш бермайди. Лекин домладан қайси мавзу бўлишидан қатъи назар ҳар бир дарсда “презентация” ўтказиш талаб қилинса-чи? (Дунёнинг нуфузли олий ўқув юртларида фалсафа дарсларининг видео лавҳаларини кўздан кечирганимда, уларнинг аксариятида “презентация”ни кўрмадим.) Бу бирор арзигулик самара берармикан? Янги восита ва усул татбиқ қилинганда у аввалги усул ва воситаларга нисбатан қанчалик кўпроқ самара бериши жиддий, объектив текширилиши керак. Иш бермайдиган, ортиқча юк бўлиб турган барча чора-тадбирларни бир четга улоқтириш зарур, акс ҳолда айниган овқатни билмай оғзига солиб, ютишни ҳам, тупуриб ташлашни ҳам билмай, чайнашда давом этган овсарга ўхшаб қоламиз. Бунинг устига мана буниси мазалироқ деб, баттароғини оғзимизга тиқиб кетишлари мумкин. Нафақат ҳар бир фан, айни чоқда ҳар бир мавзу ўзига хос ёндашувни талаб қилади. Домлаларга умумий талабларни қўйиш шўролар давридагига ўхшаш режалаштириш, стандартлаштириш, ҳай-баракаллачиликка қайтишнинг нишонаси бўлмасайди деб қўрқаман.
Танланган восита башарти қўйилган мақсадда хизмат қилмаса, уни ҳар қанча жимжимадор номлар билан атамайлик, пуфакдан бошқа нарса эмас. Мақсад эса ягона – чуқур билимли, дунёқараши кенг, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш. Халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни олиб қайтаётган ўқувчи ва талабаларнинг борлиги, мақтанишга, фахрланишга арзийди, албатта. Бироқ занжирнинг кучи унинг энг заиф халқаси кучига тенг. Таълим тизимининг самарадорлиги уч-тўрт фавқулотда қобилиятлилар билан эмас, барча талабаларнинг умумий ўртача савияси билан ўлчанади. Фавқулотда қобилиятлилар доим бўлган, бўлади ҳам. Фалсафа соҳасида магистратурани битираётган бир талаба мендан “рационализм дейишаётгани нима ўзи?” деб сўраганда, оғзим ланг очилиб қолганди. Эшитишимча ўша талаба ҳозир докторликка ҳаракат қилаётганмиш. Омадини берсин!

* * * *

Бу ёзганларимдан мурод янги бир нарсани кашф қилиш эмас. Кўпчилигимиз биладиган, лекин ошкор айтмайдиган иллатларимиздан бирини тилга олдим, холос. Булар ҳам нисбий. Баъзи профессорлар, баъзи фан докторлари, таълим тизими учун баъзи масъул шахслар илмбозликни касб қилиб олган, ўз каръераси ва фойда топиш йўлида илмни эзиб, янчиб ташлашга тайёрдирки, мақола айнан ўшаларга қаратилган.

Advertisements

24 thoughts on “Илмбозлик васвасаси

  1. ЎзМУ Фалсафа факультетининг “Фалсафа”, “Психология”, “Социология” бўлимлари профессор-ўқитувчилари нафақат Ўзбекистон, балки республика миқёсида ҳам илмий изланишлари билан фаол иширок қилмоқдалар. Факультетда 1 та Ўзбекистон Фанлари акедемиясининг академиги, 23 фан докторлари, 75 фан номзодлари фаолият олиб борадилар.
    Мустақиллик йилларидаги самарали меҳнати ва фидойилиги учун с.ф.д. профессор с.ф.д. проф. А. Муминов, ф.ф.н доцент Акбар Ўтамуродов, п.ф.н доцент Раҳима Маматқулова ва талаба Солиҳа Аллаёрова “Ўзбекистон мустақилликнинг 15 йиллиги” ф.ф.д профессор Н.А.Шермухамедова, Л.Муҳаммадиева “Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги” кўкрак нишони, бир гуруҳ профессор ўқитувчилар “Олий таълим” аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланганлар. ЎЗМУнинг 90 йиллиги муносабати билан илмий ва педагогик кадрларни тайёрлаш ишидаги фидойилиги учун пс.ф.д. профессор Э.Ғ.Ғозиев ва ф.ф.д профессор Саидмурод Мамашокировнинг “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланиши мамлакатимизда инсон меҳнати қадрланаётланлиги ёрқин ифодасидир.
    Факультетнинг асосий илмий йўналишлари: “Фалсафанинг умумназарий масалалари”, “Ахлоқшунослик ва амалий эстетиканинг ҳозирги замон тараққиётидаги ўрни”, “Барқарор жамият тараққиётнинг ижтимоий муаммолари”, “Илмий билимлар тараққиётининг мантиқий-услубий муаммолари”, “Маънавий янгиланиш ва маданият”, “Марказий Осиё халқларининг маънавий, маданий қадриятлари”, “Психик тараққиёт ва таълим муаммолари”кабилардир.
    Факультет олимлари халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий конференцияларда мунтазам иштирок этиб келадилар. Шунингдек, фалсафий, сиёсий илмий-оммабоп журналларда мақолалар нашр қиладилар.
    Факультетда Ўзбекистон фалсафа жамияти билан ҳамкорликда «Фалсафа фанининг долзарб муаммолари» бўйича ташкил этилган доимий илмий назарий семинар ташкил этилган. Унда республика-мизнинг таниқли файласуфлари шунингдек, бошқа фан вакиллари 21 аср фанининг долзарб муаммолари билан бир қаторда маънавий юксалиш, жамиятни демократлаштириш ва модернизациялашнинг устивор йўналишлари ҳақида фикр алмашадилар. Шунингдек, ЮНЕСКО қарорига биноан ҳар йили ноябр ойида нишонланадиган “Жаҳон фалсафа куни” арафасида фалсафа фани ривожига ҳисса қўшган етакчи олимлар ва ёш тадқиқотчилар муносиб тақдирланиб келмоқда. Шу билан бирга республика “Фалсафа” кафедралари фаолиятини ўрганиш бўйича “Энг яхши кафедра”,”Энг яхши дарслик”, “Энг яхши талаба реферати”номинациялари бўйича танловлар эълон қилиниб, муносиблар тақдирланмоқда.
    Фалсафа бўлимнинг барча профессор ўқитувчилари Ўзбекистон фалсафа жамияти аъзоси. Н.А.Шермухамедова, Россия фалсафа жамияти Президиуми аъзоси, М.Нурматова, М.Шарипов, Х.Тўхтаев, Г. Рўзматова, Г. Қобулниёзова, Д. Файзихужаева, О.Науменко, А.Стрельцова, Д.Бозаров, С Аллаёрова, З.Қодирова, У.Мхкамов, О.Мамашокиров, Ж.Юсупов, б.Муҳамадиевлар Россия фалсафа жамияти аъзоси.
    Факультетда 1969 йилда Д. 067.02.01 Ихтисослаш Кенгаши ташкил қилинган бўлиб, унга ф.ф.д. проф. В.И.Непомнящий раис этиб тайинланган. Дастлаб Кенгаш “Фалсафа, “Тарих”, “Иқтисод” йўналишларида фаолият олиб борган. 1972-1975 йилларда и.ф.д. проф. О.Олимов; 1975-1980 йилларда ф.ф.д. проф. К.Содиқов; 1980-1987 йилларда ф.ф.д. проф. К.Иванова Ихтисослашган Кенгаш раиси бўлган. 1987-2000 йилларда академик С.Шермухамедов раислик қилган Кенгашда 4 та “Фалсафа” ихтисослиги бўйича номзодлик ва докторлик диссертация ҳимоялари ўтказилиши жорий қилинган. 2000-2004 йилларда ф.ф.д. проф. Қ.Н.Назаров; 2004-2006 йилларда ф.ф.д. проф. С.Мамашокиров; 2007-2008 йилда ф.ф.д. проф. Н.А.Шермуҳамедова Ихтисослашган Кенгаш раиси лавозимида фаолият кўрсатдилар. 2008 йилдан Илмий Кенгаш раиси лавозимида ф.ф.д. профессор Б.Т.Тўйчиев ишлаб келмоқда. 2014 йилдан М.Нурматова Илмий Кенгаш ҳузурида ташкил қилинган “Муаммоли илмий-назарий семинар” раиси.1997- 2012 йилларда Ихтисослашган Кенгашда жами 22 та докторлик, 150 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Факультетда докторантурада танлов асосида кундузги ўқиш жорий қилинган. Агар 90 йилларда илмий тадқиқот ишларига интилиш муайян даражада сўнган бўлса, 2000 йилдан аксинча илмий тадқиқот ишларига талабгорлар сони ортиб бормоқда. 2012 йилда Президентнинг 2012 йил 24 июлдаги қарорига биноан факультетда олий таълимдан кейин бир босқичли-докторантурада ўқиш жорий қилинди. Ҳозирги кунда жами 28 та катта илмий ходим изланувчи “Онтология, билиш назарияси ва мантиқ”, “Онг маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси”, “Ижтимоий фалсафа”, “Психология назарияси ва тарихи”, “Ижтимоий психология ва этнопсихология”, “Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи” каби 5 та ихтисослик бўйича таҳсил олмоқда.Ҳар йили факультетда республика, халқаро ва талабалар конференциялари ўтказилади.
    2000-2014 йилларда факультетда жами 50 дан ортиқ конференция, шундан 29 та республика миқёсида, 4 та халқаро, ва 16 та талабалар конференциялари ўтказилди.
    2008 йил 21-22 феврал кунлари ЎзМУнинг 90 йиллиги, Фалсафа бўлимининг 45 йиллиги, Фалсафа факультетининг 30 йиллиги муносабати билан “Фалсафа ва фан методологияси” кафедрасининг “Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт” мавзусида постсовет маконида биринчи халқаро конференциясининг ўтказилиши профессор-ўқитувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш учун янги имконият бўлди. Шу даврдан бошлаб барча кафедраларда халқаро конференциялар ўтказиш анъанага айланди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, агар 2008 йилда Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилган 22 Жаҳон фалсафа Конгрессида факультетдан жами 10 та профессор-ўқитувчи иштирок қилган бўлса, 2013 йилда Грециянинг Афина шаҳрида ўтказилган 23 Жаҳон Фалсафа Конгрессида факультетдан 30дан ортиқ профессор-ўқитувчилар билан бир қаторда табалаларнинг ҳам маъруза билан иштироки факультет илмий салоҳиятининг жаҳон андозаларига мос бўлаётганлигидан далолатдир.
    Факультет профессор-ўқитувчилари “Фундаментал, амалий ва инновацион” лойиҳалар республика танловида доимий иштирок қилиб, танлов ғолиби бўлмоқдалар. 2000-2008 йилда факультетда жами 7 та илмий лойиҳа бўйича тадқиқот олиб борилган. 2009 йилдан шу кўрсаткич давом етмоқда. Ҳозирги кунда жами 5 та, шундан 1 та фундаментал тадқиқот, 2 та амалий,1 та ёшлар фундаментал лойиҳаси ва 1та инновацион лойиҳа бўйича илмий фаолият олиб борилмоқда. Лойиҳалар доирасида республика ва халқаро конференциялар, давра суҳбатлари ташкил қилинмоқда. Дарслик ва ўқув қўлланмалари, монографиялар нашр қилинмоқда. Ф.ф.д.профессор Ш.Мадаева, ф.ф.н. доцент А.Абиджановнинг 2008 йилдан буён Европа мамлакатлари жамғармалари эълон қилган халқаро илмий лойиҳалар танлови ғолиби бўлиши факультетда нафақат республика, балки халқаро даражадаги илмий лойиҳаларда иштирок қилиш кўрсаткичи ошаётганлигидан далолатдир.
    Фалсафа факультети олий таълим муассасаларининг барча “Ижтимоий фанлар” кафедралари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Шарқшунослик илмий-текшириш институти, Республика “Маънавият ва маърифат” кенгаши, Республика “Миллий ғоя ва мафкура” илмий-амалий маркази, республика “Ижтимоий фикр” маркази ҳамда Ломоносов номидаги Москва Давлат университети, Санкт-Петербург университети, Киев Давлат университети, Колумбия Университети, Джорджстаун университети, Принстон университети, Форобий номидаги Қозоғистон Давлат университети “Фалсафа” ва “Психология” факультетлари, Азарбайжон Фанлар академияси “Фалсафа, социология, политология”институти билан алоқаларни ўрнатган ва биргаликда муттасил илмий-амалий конференциялар ўтказмоқда. Республикамиз ва МДҲ давлатларининг етакчи файласуф олимлари, давлат ва жамоат ташкилоти арбоблари билан факультет талабалари, магистрлар, докторантлар ва тадқиқотчилар учрашувларини ўтказиш анъанага айланган.
    Барча кафедралар 2008 йилдан буён ўтказилаётган “Инновацион ғоялар ва технологиялар” ярмаркасида ўзларининг дарслик ва ўқув қўлланмалари билан иштирок этиб келмоқдалар. Факультетда “Устоз ва шогирд” тизими фаолияти такомиллашмоқда. Талабалар биринчи курсдаёқ илмий йўналиши бўйича мавзу танлаб илмий иш олиб борадилар. Фаолият маҳсули сифатида турли тўпламларда мақолалар нашр қиладилар.

    Like

  2. Кафедра аъзоларидан 3 киши 2006 йилда 58 та мамлакатдан 650 муаллиф иштирокида Москва-Нью-Йорк ҳамкорлигида нашр қилинган “Глобалистика” жаҳон энциклопедик луғати муаллифларидир. 2009 йилда О.Науменко ёш олимларнинг халқаро интернет олимпиадаси ғолиби.
    2010 йилда О.Науменконинг мақоласи Россия ОАК рўйхатига киритилган КРЕДО журналида йилнинг энг яхши мақоласи номинациясида 1 ўринга сазовор бўлди.
    2010 йилда кафедранинг Қозоғистон олимлари билан ҳамкорликдаги илмий мақолалар тўплами нашр қилинди.
    Кафедра аъзоси Н.Шермухамедова, О.Науменко, А.Стрельцова, Д.Бозаров, С.Аллаёрова, М.Ёқубова, Х.Тўхтаев, З.Қодировалар “Россия фалсафа жамияти аъзоси”, Н.Шермухамедова 2009 йилдан “Россия фалсафа жамияти” президиуми аъзоси. 2012 йилда Н.Шермухамедова “Миллат ва жаҳон фалсафаси” ривожига қўшган ҳиссаси учун Россия фалсафа жамиятиннг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. Н.Шермухамедова Швециянинг “Сида” илмий тадқиқот ишлари бўйича халқаро кенгашнинг гуманитар таълим йўналиши бўйича эксперт кенгашининг ва ЮНЕСКО ҳузурида ташкил қилинган “Файласуф аёл” тармоғининг аъзоси. Шунингдек кафедра аъзолари В.Ломоносов номидаги МДУ(Россия), Гумилев номидаги ЕвроОсиё университети(Астана Қозоғистон), Форобий номидаги ҚДУ билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқдалар.
    Кафедра профессор ўқитувчилари Санкт Петербург, Ростов-на-Дону(2002), Анқара, Алматы(2003), Москва(2005), Сеул, Нижний Новгород, Теҳрон(2008), Астана, Новосибирск, Доғистон, Челябинск, Москва(2009), йилда Алматы, Боку, Магнитогорск(2010), Хитой Гуанжоу(2011), Астана, Нижний Новгород (2012) каби шаҳарларда ўтказилган халқаро Конгресс ва конференцияларда маъруза билан иштирок қилганлар.

    Like

  3. ФАЛСАФА ВА ФАН МЕТОДОЛОГИЯСИ КАФЕДРАСИ

    Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университети, Фалсафа факультети “Фалсафа ва фан методологияси” кафедраси 2002 йил 30 октябрь 123 сонли буйруқ асосида “Фалсафа” кафедрасининг негизида ташкил қилиниб унга ф.ф.д Н.А. Шермухамедова мудир этиб тайинланди. Дастлаб кафедра таркибида 5та ўқиутувчи бўлиб, уларнинг илмий салоҳияти 32 фоизни, ўртача ёш 58, умумий юклама 5, 500 соатни ташкил қилган.
    2012-2013 ўқув йилда кафедранинг профессор ўқитувчилари сони 12 та, илмий салоҳият 85 фоиз, ўртача ёш 42, умумий ўқув юкламаси 11 минг соатдан иборат. Кафедрада ўқув, илмий, маънавий маърифий ишлар соҳаларида фаол иш олиб борилади.

    ЎҚУВ ИШЛАРИ

    Кафедрада бакалавр таълим йўналиши, Фалсафа (қўлланиш соҳаси) магистратура мутахассислиги, ва 09.00.01”Онтология ва билиш назарияси” ихтисослиги бўйича стажер тадқиқотчиларнинг таълим олиш жараёни йўлга қўйилган. Ушбу йўналишларда жами 29 та фан ўқитилади, шундан 19 та бакалавр таълим йўналишида, 8 та магистратура мутахассислигида ўқитиладиган фанлар бўйича намунавий дастурлар ва улар асосида ўқув услубий мажмуалар яратилган. Фалсафа бакалавр таълим йўналишида ўқитиладиган барча фанлар бўйича Давлат таълим стандартлари, намунавий дастурлар ва ишчи дастурлар тайёрланган. Намунавий дастурлар асосида янги авлод дарслик ва ўқув қўлланмалари яратилмоқда. Жами 6та дарслик, 3 та ўқув қўлланмаси, 10та ўқув услубий кўрсатма, 28 та ўқув услубий мажмуа тайёрланган. Хусусан, Н.А. Шермухамедова тайёрлаган “Фалсафа ва фан методологияси” дарслиги,(-Т.:Университет,2005) 2006 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти» номинациясида рағбатлантирувчи мукофот, Гносеология” (Т: ЎФМЖ, 2006.) рус тилидаги дарслик 2007 йилда биринчи ўрин, “Фалсафа ва фан методологияси” лотин алифбосидаги дарслик (-Т.:ЎФМЖ,2008) 2009 йилда рағбатлантирувчи, “Гносеология-Билиш назарияси” (-Т: Ношир, 2011 )ўзбек тилидаги дарслик 2012 йилда учинчи ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, кафедрада Ш.Қаххорованинг Фалсафага кириш. -Т.: 2008 . Услубий қўлланмаси, О. Науменконинг Традиционные гносеологические мысли ученых ЦА.-Т. : 2006 ўқув қўлланмаси, Е.Эмирова А.Стрельцованинг Введение в философию.-Т.: Университет, 2008 ўқув қўлланмаси, М. Ёқубованинг – Ахборот технологияларининг фалсафий асослари. -Т.: 2008. услубий қўлланмаси, -Ижтимоий тараққиёт ва маданиятнинг ахборотлашуви-Т.:2009 ўқув қўлланмаси, Ёқубова М – Фан ахборотлашувининг жамият тараққиётидаги ўрни.-Т.: 2010 услубий қўлланмаси, Аллаярова С – Бадиий ижод герменевтикаси.-Т.: 2011 услубий қўлланмаси нашр қилинган. Н.А. Шермухамедованинг Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси дарслиги-Т.: Ношир нашриёти, 2012 (ЎзР ОЎМТВ Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2011 17.09 392сонли гувоҳномаси) ўзбек тилида, Фалсафага кириш.-Т.: Ношир нашриёти, дарслиги 2012 (ЎзРОЎМТВ Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2011 17.09 392сонли гувоҳномаси) ўзбек тилида дарслиги нашр қилинмоқда

    МАЛАКАВИЙ БИТИРУВ ИШЛАРИ ВА МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ ҲИМОЯЛАРИ

    Кафедрада 2003-2014 ўқув йиллари давомида жами 200та диплом ишлари хусусан, бакалавр таълим йўналишида 140та битирув малакавий ишлари ҳимояси, 44 та магистр даражасини олиш учун магистрлик диссертацияси ҳимоя қилинди. Шунингдек ҳар йили анъанавий “Фан кунлари” доирасида талабаларнинг курс ишлари ҳимояси ташкил қилинган. Магистратура битирувчиларидан 11 таси аспирантурада ўқишга тавсия олди, 7таси номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди, 3 тасининг диссертацияси ҳимояга тайёр.

    ЁШЛАР КЕЛАЖАГИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

    Кафедрани ёшартириш мақсадида магистратура битирувчиларидан 5таси 2002 йил битирувчиси Науменко О.А. 2004 йил битирувчилари Бозаров Д.М., Стрельцова А.С, 2006 йил битирувчиси Қодирова З, 2007 йил битирувчилари Аллаёрова С.Н., Худойберганов Р, кабилар кафедрада ўқитувчи лавозимида ишга олиб қолинди. Ҳозирги кунда уларнинг барчаси фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлдилар.

    МАЛАКАВИЙ ВА ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТ

    Кафедра бакалавр талабаларининг малакавий ва педагогик амалиётини ўтказиш учун Фалсафа ва хуқуқ институти, Ўзбекистон Фалсафа жамияти, Ўзбекистон Файласуфлари Миллий жамияти, Тошкент Давлат Шарқшунослик институти ҳамда академик лицей ва касб хунар коллежлари билан хамкорлик шартномаларини имзолаган. Шартнома бўйича талабалар касб хунар коллежлари ва академик лицейларда педагогик маҳоратларини оширмоқда.

    ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

    Кафедрада “Фалсафанинг умумназарий масалалари” илмий йўналиши бўйича фаолият олиб борилади. Йўналиш доирасида 19 та стажер тадқиқотчи ва мустақил тадқиқотчилар илмий изланиш олиб борди, шулардан 10таси номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

    ИЛМИЙ ЛОЙИҲАЛАР

    Кафедра 10 йил давомида Фан, техника ва технологиялар қўмитаси томонидан эълон қилинган танловларда иштирок қилди ва жами 6та илмий лойиҳалар ғолиби бўлди.
    2003-2005 йилда АТ-153 “Мустақиллик шароитида аҳоли тафаккур услуби янгиланишига таъсир қилувчи омиллар” мавзусидаги илмий тадқиқот дастури доирасида фаолият олиб борди ва тадқиқот натижаларини ўзида акс эттирган монография –Т.: ЎФМЖ, 2006 нашр қилинди. Лойиҳа натижалари бўйича магистратура мутахассилари учун “Илмий тафаккур услуби” фанини ўқитиш жорий қилинди.
    “Фалсафанинг умумназарий масалалари” илмий йўналиши асосида ОТ-Ф8-251 “Ҳозирги замон эпистемологиясининг фан методологиясини ривожлантиришдаги роли” мавзусида 2008-2011 йилларга мўлжалланган фундаментал тадқиқот ва 4-031 “Миллий ғояни мустаҳкамлашда герменевтик ёндошувнинг ўрни” мавзусида 2009-2011 йилларга мўлжалланган амалий тадқиқот дастури доирасида фаолият олиб борилди. Дастурлар доирасида магистрлар учун “Фан фалсафаси” дарслиги, 1 блок ижтимоий- гуманитар фанлар блокида ўқитиладиган “Фалсафа” ўқув услубий мажмуаси тайёрланди. Дастурлар доирасида 2008 йилда «Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт мавзусида» халқаро конференция ташкил қилиниб, унда жами 296та шундан 15та чет эллик вакиллар ишт ирок қилган бўлса, 2010 йилда ўтказилган «Фалсафа. Фан. Таълим» мавзусида республика илмий амалий конференциясида жами 356та профессор ўқитувчилар, стажер тадқиқотчилар иштирок қилди. Ҳар икки конференция маърузалари бўйича 2 қисмдан иборат мақолалар тўплами нашр қилинди.
    2012 йилдан 1та 20012-2016 йилларга мўлжалланган Ф-1-04 “Инсон мавжудлигининг табиий ва ижтимоий даражаларини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот, 2012 -1014 йилларга мўлжалланган АТ-1-05 “Маънавий маданиятни такомиллаштиришда техника ва технологияларнинг аҳамиятини тадқиқ қилиш” мавзусидаги амалий, 2012-2013 йилларга мўлжалланган ЁФ-1-03 “Белги ва мазмун диалектикаси” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳалари доирасида “Инсон фалсафаси”, “Техника фалсафаси”, “Герменевника асослари” дарсликларини яратиш режалаштирилган. Лойиҳалар доирасида анъанавий “Фан ҳафталиги” ташкил қилиниб, унда талабалар конференциялари, мушоиралари ташкил қилинади. 2012 йилда “Цивилизация келажаги: фалсафий ёндашув” мавзусида халқаро илмий – назарий конференция ўтказилди. 2 жилдлик мақолалар тўплами нашр қилинди.
    ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК
    Кафедра жами 13 та шундан 1та хориж, 8 та республика миқёсидаги олий ўқув юртлари, 5 та академик лицей ва коллежлар билан ижтимоий ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолаган.
    Хусусан, шартнома асосида М. Аузев номидаги Жанубий Қозоғистон Давлат университетининг магистрлари “Илмий тадқиқот методологияси” ва “Фан фалсафаси” фани бўйича 2009 йил 19 мартдан 30 мартгача ЎзМУ да мастер класс маърузаларида иштирок қилган бўлсалар, 2010 йил 10 20 апрел ойида профессор Н.А. Шермухамедова ЖҚДУ магистрлари учун мастер класс маърузаларини ўқиди. Доцентлар М.Ёқубова ва О.Науменко ЎзМУ қошидаги Сирожиддинов номидаги академик лицей билан талабаларига мастер класс маърузаларини ўқимоқдалар.

    Аузев номидаги Жанубий Қозоғистон университети магистрлари ЎзМУ
    Фалсафа факулътетида. 2009 йил.

    НАШР ҚИЛИНГАН ИЛМИЙ ИШЛАР

    Кафедранинг профессор ўқитувчилари томонидан 10 йил давомида жами 1000га яқин илмий ишлар нашр қилинган Хусусан, республика журналларида 70дан ортиқ, республика конференцияларида 500дан ортиқ, халқаро журналларда 50га яқин, халқаро конференцияларда 100 дан ортиқ, 5та монография, 14 та ўқув услубий кўрсатма, 6 та дарслик, 5та ўқув қўлланмаси, 10та ҳаммуаллифликдаги ўқув қўлланмалари нашр қилинган.
    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки 10 йил давомида кафедра профессор ўқитувчилари халқаро журналлар ва тўпламларда жами 130 та, шундан 35 та журнал, 95 та конференцияларда мақолалар нашр қилдилар.

    ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР

    Кафедра аъзоларидан 3 киши 2006 йилда 58 та мамлакатдан 650 муаллиф иштирокида Москва-Нью-Йорк ҳамкорлигида нашр қилинган “Глобалистика” жаҳон энциклопедик луғати муаллифларидир.
    2009 йилда О.Науменко ёш олимларнинг халқаро интернет олимпиадаси ғолиби.
    2010 йилда О.Науменконинг мақоласи Россия ОАК рўйхатига киритилган КРЕДО журналида йилнинг энг яхши мақоласи номинациясида 1 ўринга сазовор бўлди.
    2010 йилда кафедранинг Қозоғистон олимлари билан ҳамкорликдаги илмий мақолалар тўплами нашр қилинди.
    Кафедра аъзоси Н.Шермухамедова, О.Науменко, А.Стрельцова, Д.Бозаров, С.Аллаёрова, М.Ёқубова, Х.Тўхтаев, З.Қодировалар “Россия фалсафа жамияти аъзоси”, Н.Шермухамедова 2009 йилдан “Россия фалсафа жамияти” президиуми аъзоси. 2012 йилда Н.Шермухамедова “Миллат ва жаҳон фалсафаси” ривожига қўшган ҳиссаси учун Россия фалсафа жамиятиннг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.
    Н.Шермухамедова Швециянинг “Сида” илмий тадқиқот ишлари бўйича халқаро кенгашнинг гуманитар таълим йўналиши бўйича эксперт кенгашининг ва ЮНЕСКО ҳузурида ташкил қилинган “Файласуф аёл” тармоғининг аъзоси. Шунингдек кафедра аъзолари В.Ломоносов номидаги МДУ(Россия), Гумилев номидаги ЕвроОсиё университети(Астана Қозоғистон), Форобий номидаги ҚДУ билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқдалар.
    Кафедра профессор ўқитувчилари Санкт Петербург, Ростов-на-Дону(2002), Анқара, Алматы(2003), Москва(2005), Сеул, Нижний Новгород, Теҳрон(2008), Астана, Новосибирск, Доғистон, Челябинск, Москва(2009), йилда Алматы, Боку, Магнитогорск(2010), Хитой Гуанжоу(2011), Астана, Нижний Новгород (2012) каби шаҳарларда ўтказилган халқаро Конгресс ва конференцияларда маъруза билан иштирок қилганлар.

    ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР БИЛАН ИШЛАШ
    ТЎГАРАКЛАР
    Кафедрада 2005 йилдан буён ўқитувчи А. Стрелъцова рахбарлигида “Эпистема “ илмий тўгараги ташкил қилинган. Унда талабалар билан бирга ўқитувчилар ҳам фаол иштирок этадилар.Тўгарак фаолияти доирасида хар йили номутахассис факультет талабалари ўртасида фалсафа муаммоларига бағишланган мушоиралар давра сухбатлари ва деворий газеталарнинг танлови ўтказилади. 2007 йилда 2 курс магистри Аллаярова С Республика бўйича ўтказилган магистрлар илмий тадқиқот ишлари тақдимотида “Энг зукко олима” номинациясида 1 ўрин, ҳамда 2009 йилда аспирант ва тадқиқотчилар ўртасидаги “Илм ёғдуси” Республика кўрик танловида 1 – ўринга сазовор бўлган. Ҳар йили апрель ойида ўтказиладиган “Фан кунлари” доирасида турли учрашувлар ва танловлар ўтказилади

    ТАШКИЛИЙ УСЛУБИЙ ИШЛАР
    Кафедра профессор ўқитувчилари ўқув ва илмий фаолият билан бир қаторда жамоат ишларида ҳам фаол иштирок қиладилар.
    Хусусан, 1та Тошкент Ислом университети ҳузуридаги Ихтисослаштирилган Кенгаш аъзоси, 3 та Фалсафа факультети Илмий Кенгаши аъзолари, 9 та Россия фалсафа жамияти аъзолари, 1 ЎзВМ ҳузуридаги Тест марказида хорижда олинган ҳужжатларни нострификация қилиш эксперт комиссияси раиси, Олий ва ўрта махсус таълим таълим вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган “Фундаментал,амалий, инновацион тадқиқотлар”танлови комиссияси аъзоси 1 та Республика хотин-қизлар “Олима” уюшмаси бошқаруви аъзоси, 12 та Ўзбекистон фалсафа жамияти аъзоси. Кафедрада назарий семинар ташкил қилинган бўлиб, унда профессор ўқитувчилар, ёш стажер тадқиқотчилар, магистрлар замонавий фалсафий муаммоларга бағишланган маърузалар ўтказилади.
    Кафедрада профессор ўқитувчиларнинг очиқ дарсларини ўтказиш ташкил қилинган, ёш ўқитувчилар малакали ўқитувчиларга бириктирилган. Ўқитиладиган фанлар бўйича яратилган ўқув адабиётларини ўрганиш бўйича методик кенгаш ташкил қилинган
    Фалсафа ва фан методологияси” кафедрасининг www. philosophy. uz номидаги сайди ташкил этилган. Сайдга МДХ мамлакатлари файласуфлари муаллифларга ўз мақолаларидан нусхалар юбориш, диссертацияларга тақризлар юбориш хақида мурожат қилади.

    МАЪНАВИЙ МАЪРИФИЙ ИШЛАР
    Кафедра профессор –ўқитувчилари ўқув йиллар давомида режага мувофиқ маънавий маърифий тадбирларни амалга ошириб келмоқдалар. Профессор ўқитувчилар оммавий ахборот воситаларида турли рунклардаги радио ва телекўрсатувларда иштирок қилдилар. Кафедра профессор – ўқитувчилар ташаббуси билан талабалар иштирокида маънавий марифий тадбирлар, мушоиралар ўтказилади ҳар ойда 5 – талабалар турар жойида маънавий маърифий тадбирлар ўтказадилар.

    Like

  4. Битта кафедрамизни ўзида қилинган ишларнинг ўзи бундай муаммоларга қарамай профессор-ўқитувчиларни ишлаётганидан далолат беради.

    Like

  5. Амалдорлар талашиб ўрин,
    Бир-бирининг қуритар шўрин.

    Тентак бермай тентакка тўрин,
    Қуритади тентакнинг шўрин.

    Шахматчилар излашиб зўрин,
    Бир-бирининг қуритар шўрин.

    Олим топиб олимнинг Қўрин,
    Касбдошининг қуритар шўрин.

    Қассоблар-ку ҳаммадан бурун
    Танишининг қуритар шўрин…

    Шоирлар-чи? Бериб қалб қўрин,
    Шеър ёзмоқнинг ўрнига, кўринг —

    Ўлмай туриб талашиб гўрин,
    Бир-бирининг қуритар шўрин.

    Эркин Вохидов

    Like

  6. Хуршидбек тафаккур журналида чиқаётган аксарият фалсафага оид мақолалар филологияни қолипига сунъий равишда солинмоқда. Хатто баъзида бу журнални белгиланган муайян гуруҳ чиқараётгандай туюлади. (Гарчи кўпчилик томонидан интеллектуал элитага таълуқли журнал деб қабул қилинган бўлса ҳам). Олий таълимда фалсафадан дарс бераётган аксарият профессор-ўқитувчилар ҳам ташкилий ишлар (талабаларни ўқишини учун қулай шарт-шароит яратишдан тортиб хатто уларни иш билан таъминлаш бўйича (сиз айтгандай келаётган комиссия кўпроқ талабаларни эмас балки профессор-ўқитувчиларни текшираётган бўлса ҳам), ҳам ўқув ишлари (1540 соат адашмасам сизларни журналда йиллик ишлайдиган соатларингиз бундан анча кам бўлса керак), маънавий-маърифий ишлар (талабаларни таълим-тарбиясидан тортиб, хатто ота-онаси вақт ажратаолмасдан берадиган тарбияси учун ҳам айни шу домлалар жавобгар)ни илмий ишлар бўйича юқоридаги қилинган ишлар оддий ҳисобот эмас кўринг қанча амалий ишлар қилинган. (хатто баъзи шогирдларимизни чиқарган мақолалари хорижий давлатларда йилликнинг энг зўр мақоласи деб топилди ва фаҳрий ёрлиғлар келди. Республикамизда Жахон файласуфлар конгрессида қатнашиб келган устозларимиз ёки хориж файласуфлари жамияти аъзолари бор). Агар объективлик нуқтаи-назардан ёндошиладиган бўлса сиз қайд этган муаммолар фақатгина биргина университет ёки факультет доирасида эмас бутун республиканинг олий таълим тизимидаги оғриқли муаммолардан ҳисобланади. Битта хонага қамалиб олиб “буюкликка” давогарлик қилиб бошқалар устидан нохолис ҳукм чиқараётганлар ёки сизга ақл ўргатаётган устозларингиз ёки ўзингиз ҳам олий таълимга келиб 1 йил ишлаб кўринг кейин холис хулоса чиқарасиз ва бу тўғри бўлади. Бир сиз ҳам хис қилиб кўринг бу муаммоларни инсонни нафақат жисмига балки руҳиятига таъсир кўрсатишини. Республикада халқ, миллат ёки элатни фикрлашга ўргатадиган биргина “Фалсафа факультети” бор эди. Шу факультет ҳам тугатилиб “Ижтимоий фанлар” факультетига айлантирилди. Тегишли юқори доирадаги масъул шахслар бу муаммоларни яхши ҳис қилса керак. Лекин бир нарсани биламан ҳақиқат вақти келиб қарор топади. Ва бу ҳақиқат ватанимизни юксак марралар сари етаклайди.

    Like

    1. Афсуски файласуфларнинг бутун омма ўқийдиган журнали йўқ. Файласуфман деб керилиб юрганларни эса файласуфлардан бошқа ҳеч ким танимайди. Филологлар орасида эса кўпчиликка таниқли бўлганлар жуда кўп. Чунки улар омма билан алоқани узиб қўйишмаган. Газета, журналлар, телевидения – ҳар ерда уларни кўрасиз. Оддий халқ танийдими файласуфларни? Фалсафа факулътетидаги энг обрўли исталган профессорнинг номини кўчада бирортасидан сўрасангиз ҳеч ким танимайди. Ҳеч ким танимайдиган одамлар қандай қилиб миллат ва элатни фикрлашга ўргатсин. Мас., ўша Шермуҳаммедованинг миллатнинг тафаккурига таъсир қиладиган бирорта нарсаси чиққанми? Одамлар уни қўлма-қўл ўқиганми? Хатто тили таҳрир талаб ва ғализ. Халқ ўқимайди ҳам, тушунмайди ҳам. Қандай қилиб у миллат тафаккурини уйғотиши мумкин? Конференция мақолларини ким ўқийди? Академик фалсафани оддий одамлар тушунмайди дерсиз? Академик фалсафанинг ўзи борми бизда? Рус тилидан таржима қилиб ўз номини қўйиб чиқариш анъанга айланиб кетганини бошқалар билмаса ҳам сиз билишингиз керак?

      Like

  7. Сиз назарда тутган одамлар факультетни бутун бир қиёфасини белгилаб бермайди. Ундан кейин файласуф деган номни ҳамма ҳам ўз даврида олмаган. Ўзингизни ҳам хабарингиз бор баъзи Ғарбнинг буюк файласуфларининг асарлари ўз даврида қадрланмаган. Ҳа шу ўринда яна бир масала ҳаммага ҳам фалсафани зўрлаб ёки пафос билан сингдириб бўлмайди. Файласуф дипломини олган аксарият ёшлар ўзлари ишлаётган ташкилотларда ўзига хос дунёқараши билан алоҳида ажралиб туради. Буни мен республикамизни баъзи вилотяларига борганимда ҳис қилганман.
    Хитойликларда энг ёмон кўрган одамга нисбатан “Кунинг ўтишлар даврида қолсин” деган қарғиш ишлатилар экан. Ўзбек файласуфларнинг ҳозирги ҳаёти ўтиш даврида яъни кекса авлод билан янги ёш авлод алмашинуви кечмоқда. Ўрта авлод масаласи бироз мураккаброқ бўлгани боис ҳозирда биз баъзи муаммоларга дуч келяпмиз. Четдан туриб тош отиш осон. Ундан кўра файласуфликка давогарлик қилаётганлар Ғарб фалсафасини (позитивизмнинг турли босқичларида шаклланган ғоялари, агностикларнинг христианча мулоҳазалари, халқимиз табиати, дунёқарашига мутлоқо мос бўлмаган шу каби бошқа фалсафий қарашларни улуғламасдан) қайтадан чайнамасдан миллий фалсафамизни умуминсоний фалсафа даражасига олиб чиқиш йўлини изласалар яхши бўларди. М.Абдуллаева, Х.Алиқулов, А.Шарипов, В.Алимасов, С.Мамашокиров, М.Усмонов ва бошқа шу каби файласуф олимларимизни ёзган мақолалари ва китоблари бугунги кундаги жахон файласуфларининг асарларидан кам эмас.

    Like

    1. Фалсафанинг асл мақсади танқидий, мустақил тафаккур малакасини шакллантириш, миллий, диний тарафкашликларга йўл қўймай ҳақиқатни самимий, чин дилдан излаш, ҳеч қачон мутлақ ҳақиқатга даъво қилмаслик, янгича фикрларга доимо очиқ бўлишдир. Ўзи яхши билмаган нарсалар ҳақида лоф урмаслик. Сиз буни Ғарб фалсафасини қайтадан чайнаш дейсизми, позитивизм дейсизми ёки агностикларнинг христианча мулоҳазалари дейсизми (?) ихтиёрингиз. Мен Платондан бошлаб шу кунгача ёзилган фундаментал фалсафий асарларни ўқиб хузур қиламан. Инсон тафаккурининг 2.5 минг йиллик ривожланиш тарихини кузатиш мароқли. Уларнинг асарларини ўқиш (бунинг учун ҳам сабр ва бош керак) “қайта чайнаш” эмас. Профессонал файласуф сифатида ўқишга мажбурсиз. “Халқимиз дунёқараши, табиатига зид” деган баландпарвоз гаплар билан фақат ўзингизни алдайсиз. Қолаверса халқ номидан гапиришга ҳеч ким хақли эмас. (Гитлер халқ номидан гапирганди. Сталинчилар ҳам халқ номидан гапириб, қанчадан қанча софдил инсонларни “халқ душмани”га чиқариб йўқ қилишди.)

      Like

    2. Cайтингиздаги инглизча мақолаларни яхшилаб таҳрир қилдиринг ёки олиб ташланг. Таржима яхши чиқмаган. Мана бу ерда таржимани компьютер қилгани кўриниб қолибди: The philosophical, political doctrine of anarchism sets as the purpose clearing of the person of pressure of any authorities and any forms of economic, political and spiritual authority. Aspiration to anarchy as the mentality, meets already at киников and in early christianity, and also in chiliastic sects of the Middle Ages. Бу адашмасам ёш олимлар танлови ғолибининг мақоласи. Қолганлари бундан ҳам баттар. Бирорта блогимда мисол тариқасида келтириб юборишим мумкин. Чет элга ҳам шунақа мақолаларни юборишаяптими? Ҳозир чет элларда ҳам илм савдогарлари кўп. Номи инглизча бирорта журнал ташкил қилади. (у ерларда журналларни рўйхатдан ўтказиш осон.) Ривожланаётган давлатлардан келаётган чалакам чатти мақолаларни пулини олиб чиқариб беради. Қаерга қарамай пул бериб мақола чиқарашаётганини кўраяпман. Ҳолбуки, илмий, peer-reviewed журналлар пул олмайди, аксинча чиққан мақолангиз учун гонорар тўлайди. Уларнинг пул олишининг ўзи бу шунчаки бизнес эканлиги, журналда чиқаётган мақолалар ҳам шунга яраша эканини кўрсатади. Ҳа айтганча, бадалини тўласангиз аъзо бўлишингиз мумкин бўлган фалсафа жамиятлари хорижда жуда кўп. Уларнинг ўн минглаб аъзолари бўлади. Бинобарин, файласуфларингизнинг қайсидир жамиятларга аъзолиги сифат борасида ҳеч нарсани англатмайди.

      Like

  8. Биргина “киников” деган сўзга осилиб олиб бутун мақолага баҳо берманг. Олег бу сўзни инглизча вариантини топаолмасдан дастлаб шундай қолдирган. Кейин ўзгартирган. Мақолани тўлалигича ўқиб чиқинг бундан бошқа хато йўқ. Бу мақола Жахон файласуфлари конгрессида чиққан. Битта ёки иккита Ғарб файласуфларини асарларидан бир парча таржима қилиб, Тафаккур журналини ўз манфаатингиз йўлида банд қилиб бошқаларга йўл бермасдан “Даҳо”ликка давогарлик қилиб юрмасдан шу факультет учун (сиз ёмон кўрган профессор-ўқитувчилар эмас балки фидойи устозлар ҳамда қобилиятли талабалар учун )нима қилсам катта ёрдам берган бўламан деб ўйласизми ўзи. Тилни билиш бу ҳали тўлиқ илм дегани эмас. Баъзи файласуфларни асарларини ўқиб ўзингизни субъектив фикрингиздан келиб чиқиб мулоҳаза юритишингиз тўлиқ илм дегани эмас. Сиз назарда тутган қолган хорижий мақолаларни эса кўриб чиқиб агар ҳақиқатдан ҳам компьютерда таржима қилинган бўлса олиб ташлайман. Ундан кейин Сайтга қўйилган ўзбекча мақолаларнинг ичида сифатсизлари бўлса ҳам бемалол менга мурожат қилаверинг уларни олиб ташлайман. Чунки бу Сайт ҳали тажриба синов бўлиб турибди.

    Like

    1. “Киников” деган сўзни кўриб айтмаяпман. Умуман мақола бошдан охир компьютерда таржима қилинганга ўхшайди. Мас., “meets already at” жумласидаги “meets” русчадаги “встречается”нинг сўзма-сўз таржимаси. Ваҳоланки “учрайди” деган сўз “occurs” бўлиши керак эди. “Meets” ҳам шу маънони берса-да, бироқ бу ердаги контекстга мутлақо мос келмайди. Фақат компьютергина шунақа сўз танлаб кетиши мумкин. Бошқалари ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Мен фалсафага эмас, фалсафа ичидаги ғайриилмга қаршиман. Аслида мақсадимиз бир. Фақат бошқа-бошқа томондан келаяпмиз, холос. Сайтингизга фикр-мулоҳазалар учун бўлим очиб қўйсангиз яхши бўларди. Ўқиганлар фикр ёзиб қолдирарди. “Тафаккур журналини ўз манфаатингиз йўлида банд қилиб”, бу гапингизни тушунмадим. Мен у ерга бормасимдан олдиноқ мақолаларим чиқа бошлаган. Кетганимдан кейин ҳам чиқади. У ерда файласуфлар кўпайса хурсанд бўлардим. Фалсафадан мақолаларни кўпайтириш учун баъзан бошқалар билан тортишиб қолишимдан хабарингиз йўқ. Қайси мақола чиқишини мен ҳал қилолмайман. Кимгадир ёрдам бераман деб бошқа одамни ҳафа қилиш осон. Қолаверса, ҳаммани бирдек рози қилиш қийин.

      Like

  9. Бўлмаса ҳамкорликда ишлаб мамлакатимизда фалсафани мақомини кўтаришга ҳаракат қилайлик айниқса мени ўйлантираётган масала ёш файласуф кадрларни тарбиялаш муаммо бўлиб қолмоқда. Мен хориж сафаридан қайтганимда бир неча мингдан зиёд асл нусха ва электрон вариантда янги китоблар, бошқа илмий манбаларни олиб келдим. Улар инглиз, рус, турк ва бошқа тилларда чиққан. Уларни таржима қилиб чоп этиш керак. Баъзиларини ўзим қиляпман.

    Like

  10. Сайтни пастида электрон почта манзилим ва телефоним ҳам бор. Кимда қандай ўринли эътироз ва таклифлар бўлса улардан келиб чиққан ҳолда тўғрилаб боряпман.

    Like

  11. Юмнинг «файласуф бўл, аммо файласуф бўла туриб инсон бўлиб қол» даъватини ўқиган бўлсангиз керак албатта.

    Like

    1. Илтимос иқтибос манбасини кўрсатинг. “Инсон бўлиб қол” деган мужмал сўзни у ишлатмаган бўлса керак. Чунки “инсонлик” жуда нисбий тушунча. Аксар кишилар ўзбекчиликни инсонлик деб талқин қилишади. Масалан, таниш билишчилик, уруғ-аймоқчиликни инсонлик деб талқин қиладиганлар ҳам бор. Биттаси менга қовоқ калла бир одамга мақола ёзиб бериб яхшилик қил, бу ҳам савоб, ҳам инсонийлик деганди.

      Like

  12. Юм Дэвид. Исследование о человеческом разумении. Перевод с английского. М. Издательская группа *Прогресс*. 1995. 240с.

    Like

    1. An Enquiry Concerning Human Understanding. Демак сиз шу китобнинг русча таржимасидан иқтибос олибсиз.Қўлимдаги инглизчаси. Илтимос осон топишим учун нечанчи параграф, ва ўша параграфнинг нечанчи абзацидалигини айтсангиз. Ўзим учун ҳам қизиқ буни билиш, илтимос айтворинг. “Инсон бўлиб қол” сўзи оригиналда қандайлигини билмоқчиман.

      Like

  13. 4. This also must be confessed, that the most durable, as well as

    justest fame, has been acquired by the easy philosophy, and that

    abstract reasoners seem hitherto to have enjoyed only a momentary

    reputation, from the caprice or ignorance of their own age, but have

    not been able to support their renown with more equitable posterity.

    It is easy for a profound philosopher to commit a mistake in his

    subtile reasonings; and one mistake is the necessary parent of

    another, while he pushes on his consequences, and is not deterred from

    embracing any conclusion, by its unusual appearance, or its

    contradiction to popular opinion. But a philosopher, who purposes only

    to represent the common sense of mankind in more beautiful and more

    engaging colours, if by accident he falls into error, goes no farther;

    but renewing his appeal to common sense, and the natural sentiments of

    the mind, returns into the right path, and secures himself from any

    dangerous illusions. The fame of Cicero flourishes at present; but

    that of Aristotle is utterly decayed. La Bruyere passes the seas,

    and still maintains his reputation: But the glory of Malebranche is

    confined to his own nation, and to his own age. And Addison,

    perhaps, will be read with pleasure, when Locke shall be entirely

    forgotten.

    The mere philosopher is a character, which is commonly but little

    acceptable in the world, as being supposed to contribute nothing

    either to the advantage or pleasure of society; while he lives

    remote from communication with mankind, and is wrapped up in

    principles and notions equally remote from their comprehension. On the

    other hand, the mere ignorant is still more despised; nor is

    anything deemed a surer sign of an illiberal genius in an age and

    nation where the sciences flourish, than to be entirely destitute of

    all relish for those noble entertainments. The most perfect

    character is supposed to lie between those extremes; retaining an

    equal ability and taste for books, company, and business; preserving

    in conversation that discernment and delicacy which arise from

    polite letters; and in business, that probity and accuracy which are

    the natural result of a just philosophy. In order to diffuse and

    cultivate so accomplished a character, nothing can be more useful than

    compositions of the easy style and manner, which draw not too much

    from life, require no deep application or retreat to be

    comprehended, and send back the student among mankind full of noble

    sentiments and wise precepts, applicable to every exigence of human

    life. By means of such compositions, virtue becomes amiable, science

    agreeable, company instructive, and retirement entertaining.

    Man is a reasonable being; and as such, receives from science his

    proper food and nourishment: But so narrow are the bounds of human

    understanding, that little satisfaction can be hoped for in this

    particular, either from the extent of security or his acquisitions.

    Man is a sociable, no less than a reasonable being: But neither can he

    always enjoy company agreeable and amusing, or preserve the proper

    relish for them. Man is also an active being; and from that

    disposition, as well as from the various necessities of human life,

    must submit to business and occupation: But the mind requires some

    relaxation, and cannot always support its bent to care and industry.

    It seems, then, that nature has pointed out a mixed kind of life as

    most suitable to the human race, and secretly admonished them to allow

    none of these biasses to draw too much, so as to incapacitate them for

    other occupations and entertainments. Indulge your passion for

    science, says she, but let your science be human, and such as may have

    a direct reference to action and society. Abstruse thought and

    profound researches I prohibit, and will severely punish, by the

    pensive melancholy which they introduce, by the endless uncertainty in

    which they involve you, and by the cold reception which your pretended

    discoveries shall meet with, when communicated. Be a philosopher; but,

    amidst all your philosophy, be still a man.

    Like

    1. Баъзи бир файласуфлар, айниқса назариётчилар, улар ўзларининг абстракт мулоҳазалари, амалий жиҳатдан аҳамиятсиз ва экспериментал жиҳатдан маъносиз таълимотлари билан чекланиб қолган. Бошқалар эса ҳаётдан лаззат олиш, бугунги куни билангина яшаш, эртаю кеч кунини таниш билишлари орасида ўтказади. Биринчидагилар реал ҳаётдан узилиб қолмаслиги, иккинчидагилар эса хайвондек яшаб ўтмаслиги керак. Мўътадил бўлиш керак. Инсон ижтимоий мавжудот сифатида жамиятдан узилиб қолмаслиги, зеро бу унинг табиатига зид. Айнан ижтимоийлик инсонликнинг асосини ташкил қилади. Айни пайтда у рационал мавжудот ҳам. У ўйлайди, фикр қилади. Ўз фалсафанг билан яша, лекин жамиятда, ўз табиатингга мувофиқ ҳолда. Қиёслаб айтишим мумкин: Куни бўйи ишла, лекин қоринни оч қолдирма. Овқатланиш инсон табиатига хос, организм шуни талаб қилади. Лекин еб-ичиб ётиш билан кун ўтказма. Эътибор беринг у юқорида инсон табиатига хос белгиларни санаб, сўнг уларга мувофиқ яшаш кераклигини айтган. Мана шу сиз айтган “Инсон бўлиб қол” деган гапингизнинг нисбатан аниқлаштирилган варианти. Бу дил ба ёру, даст ба корга ҳам ўхшаб кетади. Муаммо шундаки сиз нима учун бу гапни менга насиҳат тарзида келтирганингизга тушунмадим. Мен ўз табиатимга кўра яшаяпман. Ҳаётнинг завқидан ҳам ўзимни ихоталаб олганим йўқ. Сиз аслида Ҳюмнинг инсон тушунчасини ўзингизникига мослаб, сўнг унинг сўзи орқали насиҳат қилдингиз. Сиз инсонлик деганда нимани назарда тутасиз ўзи? Тахминан айтишим мумкин: Ён атрофингдагилар таниш-билишчилик қилаётгани, пора олаётганини кўрсанг парво қилма, уларнинг дилини оғритма, устозларга қарши борма, уларни танқид қилма, кимдир мақола кўтариб келса, хом хатала бўлса ҳам ёрдам бериб юбор, кўнглини кўтар, қўлингдан келса диссертацияларига ёрдам бериб юбор, сен менга тегма, мен сенга тегмайман қабилида яша, дили оғримаслиги учун ҳеч кимни танқид қилма, лойиқ нолойиқ бўлишидан қатъий назар ҳаммага ёрдам бер, ўтиришларда қиттай-қиттай олиб тургин, даврадан ажралиб қолма, (кечқурун оз-оздан олиб, кундузи исломга аплогетлик қилгин 🙂 ) имтиҳон топшираётган талаба шпаргалкадан фойдаланаётганини кўрсанг индама, дилини оғритма. Мана шунга ўхшаш феъл атворни мендан талаб қилаяпсиз, қилмасам, мени одамгарчиликдан чиққан деб ҳукм чиқараяпсиз. “Ўзбекча” одамгарчилик ҳақидаги тушунчани бечора Ҳюмнинг сўзларига буркаб, аслида у нимани назарда тутганига тупурган ҳолда айтаяпсиз. “Be a philosopher; but, amidst all your philosophy, be still a man.” Who is a man? He is sociable; he is rational; he is active. He should have “ability and taste for books, company, and business”. This is the Hume’s concept of man. Don’t misrepresent it. Don’t misinterpret it. Please!

      Like

  14. Ғарбга хос ақл ва манфаатнинг яккаҳукмронлиги киши руҳиятидан барча ҳиссиётлар билан бирга эзгу туйғуларнинг ҳам сиқиб чиқарди инсоннинг беҳад худбинлаштириб юборди. Ғарбда “оммавий маданият” ниқоби остида содир бўлаётган хатарли таҳдидларнинг замини ҳам айни шунда. Ҳозирда Ғарбни маънавий-ахлоқий жиҳатдан инқирозга олиб келиб қўйган Сиз ҳаддан зиёд ишонаётган шу фалсафий қарашлар бўлганлигига шубҳа йўқ.
    Тўғри файласуфларни тарбиялашда муаммолар бор. Лекин бу муаммоларни сиз юрган йўлдан бориб (ҳаддан ошиқ танқид қилиш) билан ҳал қилиб бўлмайди. Бир вақтлар баъзи бир инсонпарвар, адолатпарвар кимсалар курсдошларини кўчада қолдирганини яхши эслашса керак. Ўша кимса ҳақиқатдан ҳам фалсафани яхши кўрса амалий ёрдам беришга ҳаракат қилсин. Бир хонага қамалиб олиб субъектив хулоса чиқариш ҳаммани ҳам қўлидан келади. Кел дарс бер деса ўзини олиб қочса. Буни қандай тушуниш керак. Ҳимоя қилинган пайтдаги маънавий-руҳий истиробларни “шахсий адоват” ёки ўч олишга эмас балки яхшилик тамон бўрган ҳолда иш тутилса мақсадга мувофиқ бўларди.

    Like

    1. Ақл ҳукмронлиги бизга кўп нарса берди. Ақл бўлмаганда эди, ҳали ҳам ғорда яшаб юрган бўлардик. Ҳиссиёт орқали одамларни боқиб бўлмайди, касалларни даволаб бўлмайди, давлатни бошқариб бўлмайди. Ақл буюк неъмат. Одамларнинг ишонувчанлиги кимга керак бўлса, ўшалар иррационализмни танқид қиладилар. Шу орқали миллионлаб ишлаб олишади. Фақат ўқийман деганлар университетга кирса, турли имтиёзлау таниш-билишчиликлар билан калласи бўм-бўшлар эгаллаб олмаса, илмбозлар олий таълимни эгаллаб олмаган бўлса, ким ҳахламайди дейсиз таълимга хизмат қилишни.
      “Бир хонага қамалиб олиб субъектив хулоса чиқариш ҳаммани ҳам қўлидан келади.” Факултетдаги файласуфлар-ку аслида ўз қобиғига ўрваниб олиб субъектив хулоса чиқариб ётган. Ҳар куни икки-уч файласуф билан гаплашаман. Факультетдаги ахволни сўрайман. Норозилик кучли.
      “Ҳимоя қилинган пайтдаги маънавий-руҳий истиробларни “шахсий адоват” ”
      Шахсий адоват ҳақида бориб устозларингизга гапиринг. Улар шахсий адоват сабабли бошқаларнинг йўлини тўсишни жуда касб қилиб олишган. Ўша устозларингизнинг шахсий адовати боис азият чекиб юрганлар озми? Кимни ҳимоя қилаяпсиз ўзи? Бир тўда илм савдогарлариними? Умуман менинг мақолам нега сизга тегиб кетди ўзи? Бу билан ўзингизни фош қилиб қўймаяпсизми? Диссертациялар ясалаяпти, кўчирмачилик авжига чиқиб кетди, қоғозвозлик гуллаб яшнаяпти, десам илмнинг ҳолига ачинганимдандир. Бунинг позитивизму агностицизмга нима дахли бор. Ғарбнинг чўкишига нима алоқаси бор. Қачон мавзудан чиқмай баҳслашишни ўрганасизлар. Сифатсиз минглаб “илмий” ишлар босиб кетганини айтсам, гапимнинг тасдиғи сифатида ҳисоботларингизни йўллайсиз. Қани сифат, ҳаммаси сон-ку! Москвадаги файласуфлар бугун нимани модага чиқаришса, эртага сизлар уни замонавий фалсафа деб жар соласизлар. Яна булар замонавий, бутун дунёдан хабардормиш. Мустақилликка эришдик дейсизлар-у, русларга ҳали ҳам топинасизлар. Улар синергетика деса, эртаси куни тошкентда ҳам синергетика деб қичқиришади. Йўқолсин синергетика деса, йўқолсин синергетика деб қичқиришади. Монографиялар, диссертациялар рус тилидаги китоблардан таржима қилиниб йиғилмайдими? Нимиа ўзинглар монография ёзияпсизларми? Бордир бир-иккита. Аксар қисми унақамаслигини биласиз-ку! Сиз эса реал муаммодан кўз юмиб мен билан тортишиб ўтирибсиз. Илм учун қайғурадиган, софдил ҳамкасбларингизнинг олдида ўз хурматингизни бир пул қилаяпсиз.

      Like

  15. Қачондан илм учун қайғурадиган, софдил ўз ҳурматингизни биладиган бўлиб қолдингиз. Ҳаммадан қочиб беркиниб юриш ёки орқадан тош отишни касб қилиб олиб а, сизни мен сиз ўйлаган “ўзбекчилик” нуқтаи-назардан эмас факульетни собиқ талабаси сифатида файласуфлар ҳақидаги фикрингизни тўғри йўлга йўналтирмоқчи эдим. Сизсиз ҳам ҳозирда уларни муаммолари етарлича. Сиз юқорида келтириб ўтган муаммолар фақатгина факультет профессор-ўқитувчиларини зиммасида эмас буни ўзингиз ҳам жуда яхши биласиз. Уларнинг аксарияти фидойи инсонлар (мен манфаатпарастларни назарда тутмаяпман) чунки “Талабалар турар жойига” мўлжаллланган каталакдай жойга ҳар куни бориб йилига 1540 соат юкламани бажариб, талабаларни нафақат таълими балки тарбияси билан шуғулланиб, қўшимча пул топиш учун кимларнидир китоби, мақоласини таҳрир қилиб Сизга ўҳшаган эгоист инсонларни бўлар бўлмас гапларини эшитаётган бўлсада лекин асосий эътиборни ёшларни тарбиялашга қаратаётганликлари учун ҳам сиз уларни олдида қарздорсиз. Қўлингиздаги чўпни кимдан мерос қилиб олгансиз билмадимку виждонан жавоб беринг факультетни битказиб унга бирон бир фойда келтирдингизми фақат ўша вақтдаги “шахсий адоват”ингизни деб кавлаш билан бандсиз. Яна бир бор айтаман оргинал ва бирламчи манба билан ишлайсизми ёки фандаги далилларни ҳаққонийлигини таъминлашга ҳаракат қиласизми лекин барибир бизни соҳада юзга келган муаммоларни асл сабабларини юракдан ҳис қилмайсиз. Агар бўлажак файласуфларга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз бузиш йўлидан эмас яратиш йўлидан боринг. Китоб ёки мақолаларни ёзиб устозларингизга ёрдам беришга ҳаракат қилсангиз тўғри бўларди. Ким кимлигини вақт кўрсатади. Сиз ўзингиз ўтирган шохни ўзингиз арралаяпсиз. Омадингизни берсин. Барака топинг. Фалсафани душманларига тайёр емак қилиб беряпсиз. Бу ҳаётга келиб кўпгина “эгулик”лар қилишни касб қилиб олибсиз чарчаманг. “Бироқ бу мутаассиб мутафаккирлар бир муддат ўз камчиликларини очиб берувчи далилу мисоллар қанчалар бисёр экани тўғрисида чуқурроқ ўйлаб кўрганларида эди, ўз максима ва принципларини анчагина мукаммалаштирган бўлардилар. Улар кишиларнинг машғулот ва майллари қанчалар турфа эканини кўрмайдиларми, ҳар ким ўз танлаган ҳаёт тарзи билан қониқиши, қўшниси истаган йўлдан бориш унинг учун катта бахтсизлик бўлишини билмайдиларми? Наҳотки улар истак-майлнинг ўзгариши баробарида муайян вақтда ёқимли бўлган нарса бошқа пайт жирканчга айланиши мумкинлигини ўзларида ҳис қилиб кўришмаган бўлса! Ёки қачонлардир муайян бир нарсага мафтун қилган дид ва ҳаваслари ёқимсиз бўлиб қолганини эслай олишмаса” (Д.Юм) таржималарингизни нафақат ўқишни балки қалбингиздан ҳис қилишни ўрганинг. “Одамларнинг ҳурмату иззатини қозонмоқчимисиз? Меъёрдан ортиқ мағрур ёки сермулозамат бўлишдан сақланинг. Ўзгаларнинг иззат нафсига тегмайдиган шаклда ўз қадрингизни билишингизни намойиш қилинг. Агарда меъёрни бузсангиз, ўз юзсизлигингиз билан ўзгалардаги мағрурликини кучайтирасиз ёки ортиқча мутеълигингиз ва ўзингиз тўғрингизда паст ўйлашингиз билан улар олдида қадрингизни йўқотасиз” (Д.Юм) Сиз ҳоҳлайсизми йўқми Ўзбекситонда айнан ўзбеклар орасида яшаяпсиз. Бутун бир жамиятга қарши бориб бу тизимни Ғарб идеаллари билан ўзгартирмоқчимисиз. Ғарбни ўз олими ва сиёсатчилари томонидан қилинган танқидини изоҳга жойлаштирсам нимага ўчириб юборяпсиз. Бу масалада холис бўлинг. Виждонсизлик қилманг. Мард бўлсангиз бу маълумотларни ўқинг ва очиқ фикр билдиринг. Ўз фикрингизни исботланг. “Табиат барча жонли мавжудотларга ўз зурриёти учун ғамхўрлик қилишдек англанмаган майлни ато этган. Мурғак гўдак дунё юзини кўргач, гарчи бошқа мавжудотлар учун жирканч ва ёқимсиз бўлганда ҳам, ота-онаси уни ўзгача бир меҳрла бошқа мукаммалроқ ва тугал мавжудотлардан афзал кўради. Инсон табиати ва кайфиятидан келиб чиқувчи эҳтиросгина (passion) энг аҳамиятсиз нарсаларга ҳам қадру қиймат бера олади” (Д.Юм) сиз шу факультетни битказгансиз устозларингизни сукут қилаётганлиги ҳам шунда. Ичингиздаги нафарат ёки адоватни бироз муддат эсдан чиқариб сиз ўқиган пайтдаги факультет ҳаётига бир назар ташланг. Аксарият устозларингиз фидойилик билан меҳнат қилганлигини англайсиз. “Ким ҳам инсондаги эҳтирослар сабаблимуайян қиймат касб этувчи, ўз ҳолича олганда матлуб ҳам марғуб ҳам бўлмаган ҳукмронлик, шон-шухрат ва кимдандир қасос олиш каби ҳиссиётлардан таъсирланмаган?” (Д.Юм).
    Ўзингизни таржимангизга эътибор беринг “Бахтли бўлиш учун эҳтирослар қўпол ва шиддаткор эмас, мулойим ва дилкаш бўлмоғи лозим. Қўполлик ва шиддат туйғуларимиз учун маъқул сифат эмас. Ким ҳам нафрат ва адоват, хасад ва қасоскорликни дўстлик, мулойимлик, муруввату миннатдорлик туйғуларига қиёслай оларди?
    Бахтли бўлиш учун эҳтирос масрур ва қувноқ, тушкунлик ва умидсизликдан йироқ бўлмоғи лозим. Ҳақиқий бойлик умид ва шодлик, қашшоқлик эса қўрқув ва ғазабга мойилликдадир” (Д.Юм).
    Бу фикрлар айнан сизга тегишли эканлигини очиқдан очиқ тан олмасангиз ҳам ичингиздан ҳис қиларсиз. Бўлмаса қўриқ савсатабоздан фарқингиз қолмайди. “Кишилар фазилатларнинг қийматини билсалар ва унга соҳиб чиқишга интилсалар-да, улар ўз истакларига эришишда доим ҳам комил ишончда бўлавермайдилар.
    Кимдир ҳолислик билан инсон хатти-ҳаракатини кузатса, у жисмоний тузилиш ва кайфиятига бўйсунаётгани, умумий принципларнинг таъсири озлиги ва асосан ҳиссиёт ва дид билан чекланишига гувоҳ бўлади. Агарда киши жўшқин аммо мўътадил ор-номус ва эзгулик туйғусига эга бўлса, унинг ҳаракатлари доимо ахлоқ меъёрларига мувофиқ келади. Мўътадилликни йўқотганларнинг пастга шўнғиши жуда тез ва осон. Бошқа томондан, инсонийлик ва эзгуликка майл, ўзга инсонларга ҳамдардлик, ўзгаларни қадрлаш ва олқишлашга хоҳиш бўлмаслик қадар табиатан бузуқ, шафқатсиз ва ҳиссиз руҳият билан дунёга келган кишини даволаб бўлмайди. Ундайлар учун фалсафадан малҳам излаш бефойда. У тубан ҳиссий объектлар, зарарли эҳтиросларга берилишдангина хузур олади; ўзидаги бузуқ майллардан халос бўлмасликдан асло афсусланмайди. Унда яхшироқ феъл-атворга ундовчи дид ва туйғунинг ўзи йўқ. Ўзимга келсак, бу каби кишиларга қандай муносабатда бўлиш кераклиги, уларни қандай тарбиялаш мумкинлигини билмайман. Агарда унга инсоний хатти-ҳаракатлар, беғараз севги ва дўстлик, комил хулқ атвор ва ҳурмат эътибордан юзага келадиган мамнунлик ҳисси тўғрисида гапирсам, у “бу каби мамнунлик ким учундир қадрилидир, эҳтимол, аммо менинг ўз қизиқиш ва майлларим бор”, деб жавоб беради. Қайтараман, бу каби вазиятга менинг фалсафам даво бўлолмайди” Д.Юм. Мард бўлсангиз изоҳни қолдиринг.

    Like

    1. Сизга қайтариб айтаман мен фалсафанинг душмани эмасман. Уни ривожлантиришни сиздан кам хоҳламайман. Мен таълимдаги муаммоларни гапирсам, сиз фалсафага душманлик қилаяпти деб ўйлаяпсиз. Эътибор берган бўлсангиз баъзи бир одамлар мени ҳамма нарсада фалсафани кўрадиган деб гўё айблашди. Диндорларни танқид қилсам, сен фалсафага берилиб кетгансан дейишади. Сиз эса сен фалсафанинг душманисан деяпсиз. Бошқа соҳа вакиллари орасида файласуфларнинг обрўси паст. Бошқалар билан гаплашиб шунга гувоҳ бўлганман. Таҳририятга турли соҳа вакиллари келиб туради. Сиз ўйлайсизки ўша обрўни мен тушираяпман. Аслида аввалдан паст бўлган. Нега шундай бўлиб келган? Чунки файласуфлар доимо мавжуд тузум мафкурасини асослашга хизмат қилиб келишган. Мустақил бўлишмаган. Ҳозир ҳам мустақил эмас. Авваллари буржуа демократиясини, ҳозир ғарб демократиясини танқид қилишмоқда. Аввал капиталистик душманларни, ҳозир эса ташқи кучларни. Мен эса эсингизда бўлса, ЮНЕСКОнинг фалсафа бўйича лойиҳаларини эслатиб, шунингдек фалсафанинг жамият ва шахсга келтирадиган фойдалари ҳақида тафаккурда “Фалсафадан нима наф?” деган мақолани Тафаккурда эълон қилгандим. Оммавий матбуотда чиқиш қилиб фалсафани ўқитиш муҳимлигини давлат ва жамиятга асослаб бераётганлар борми? Фалсафа факультети йўқ қилинди деяпсиз. Раҳбариятга унинг кераклиги ҳақида турли асосномаларни ёзиш, улар билан тортишиш етарлимас. Буни ОАВ орқали қилиш керак. Файласуфлар эса кўчириб фақат асосан конферкнцияларгагина тезис ёзиб юришади. У тезисларни ким ўқийди? Ўзбек тилида эга кесимини жойига қўйиб ёзишни эплашолмайди. Муҳаррирлар уларнинг равон ёзолмаслигидан нолишади. (Шунақа норозиликларни бир қанча газета ва журналларнинг муҳаррирларидан эшитганман.) Равон, таъсирли, чиройли ёзишни ўрганишлари, барча ОАВларда тинимсиз чиқишлар қилишлари, ижтимоий фаол бўлишлари керак. Шундагина улар ўзларини жамият, маданият ва маънавият учун керак эканликларини амалда кўрсата олишади. Шундагина тегишли одамлар ҳам буни тушунади. Афсуски ундай бўлмаяпти. Кўчирилган, хатто ўзи ёзган нарсасини тушунмайдиган файласуфларнинг мақолаларини ўқиганимда қон бўлиб кетаман. Бошқалар мана файласуфларингнинг аҳволи деса, менга ёқади деб ўйлайсизми? Қачонлардир нотиқлик, равон тил файласуфларнинг муҳим ҳусусияти бўлиб келган. Ҳозир эса уч бетлик нарсани ёзиш учун бир гапни чайнайверади, чайнайверади. Фикр йўқ, демак айтадиган сўз ҳам йўқ. Афсуски, бунақалар жуда кўп. Сиз айтаётгандек бир иккита эмас.

      Like

Izoh qoldirish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s