Ахлоқ эволюция маҳсули

ДиндорAN208лар ахлоқий нормалар ваҳий орқали инсонларга ўргатилган, демак ахлоқнинг асоси ваҳийдир, дейдилар.
Тўда бўлиб яшовчи ҳайвонларга эътибор берайлик. Улар шунчаки тартибга солинмаган жамоалар эмас. Бу тўдаларда аниқ қоидалар ишлайди. Уларнинг баъзилари матриархат (гиеналар, боноболар) бошқалари патриархат (шерлар, гориллалар) тузумида яшайди. Баъзи турлар моногам (аксар қушлар, гиббон), баъзилари полигам (денгиз фили, орангутан) оила бўлади. Уларга ҳеч ким сен бирдан ортиқ хотин олма, сен имкон қадар кўпроқ уйлан деб ўргатиб қўймаган. Аксар турларда тўда иерархик тартибда бошқарилади. Ҳатто ўлжани бўлишишда ҳам аниқ тартиб кўзга ташланади. Қизиқ, уларга ҳам пайғамбарлар юборилиб, тартиб қоидалар ўргатилганми? Инсонларнинг энг примитив ҳаёт тарзига эга қабилаларига эътибор берсак, улардаги ахлоқий меъёрлар ҳайвонларникига яқин, жуда ўхшаш бўлади.
Менимча, ваҳий ахлоқий меъёрларни келтирмаган, балки унинг ўзи шаклланиб келаётган ижтимоий эҳтиёж ва меъёрларнинг инъикоси бўлган, холос.
Инсон ақлан ривож топган жонзот бўлгани боис, унинг ахлоқий меъёрлари анча мураккаблашган. Бошқа ҳайвонларда эса у жўн ва оддий. Демак, ахлоқий меъёрларнинг мураккаблик даражасига кўра спектрини ҳосил қилиш мумкин. Бу спектр барча жамоавий жонзотларни қамраб олади ва ахлоқ эволюциясини акс эттиради. Ҳамма тирик мавжудотларнинг овқатланишга қанчалик эҳтиёжи бўлса, муайян тартиб-қоидаларга ҳам шунчалик эҳтиёжи бор. Ижтимоий меъёрларнинг пайдо бўлиши зарурат хосиласидир. (Замонавий антропология ва эволюцион психологияда бу масалада кўплаб тадқиқотлар қилинган. “Ўйин назарияси”га ўхшаш методларнинг жорий қилиниши жамоада меъёрлар қандай қилиб ўз-ўзидан шаклланганини тушунтириб бермоқда.) Тур ё қирилиб кетиши керак ёки муайян тартиб бўйича яшаши керак. Меъёр турнинг табиий танланиш жараёнидаги адаптацияси оқибатидир. Шароит ўзгаргани сари меъёрлар ҳам ўзгариб бораверади. Турнинг яшаб қолиши учун ҳалал берадиганлари ўрнини янгилари эгаллайди. Янги меъёрларни қабул қилолмаган тур қирилиб кетади. (Мас., ов қилишда ҳамкорлик меъёрларига бўйсунмаган бўрилар жамоаси очдан ўлади. Улар яшаб қолиш учун ҳам маълум бир тартибга бўйсунишга мажбур.) Инсонларда ҳам ахлоқ ана шу талаб оқибатида пайдо бўлган. Аввал англанмаган шаклда вужудга келиб, кейин мифлар, динлар, давлат қонунлари кўринишида мураккаблашиб борган. Бу жараён минглаб йилларга чўзилгани аниқ. Бунда динга ҳам пайғамбарга ҳам эҳтиёж бўлмаган. Динлар ўша меъёрларни гўёки расмийлаштирган ва бардавом бўлишини таъминлаган. Лекин улар бу вазифани доим ҳам ўрнига қўйиб адо эта олмаган. Баъзида умрини ўтаб бўлган қоидаларни ҳам сақлаб қолишга уриниб, тараққиётга ғов бўлган.

Advertisements

Izoh qoldirish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s